← Назад
Решение #2902305 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 45 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
8 974 символов
4-1001-2421/6373-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 20
март
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачев котиблигида, аризачи Тошкент
шаҳар солиқ бошқармасининг қарздор “B And D Star Store” масъулияти
чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили –
Д.Абидов (ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг қарздор
«B And D Star Store” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ўз тушунтиришида қарздорнинг солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан
келинаётганлиги, уни ундириш бўйича барча чоралар кўрилганига
қарамасдан ундириш имкони бўлмаганлиги, Мажбурий ижро бюросининг
Шайхонтохур тумани бўлими томонидан солиқ органи қарорлари “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига кўра ижросиз
қайтарилиб, ижро ишини юритиш тамомланганлигини маълум қилиб,
қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган
ҳолда, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
аризачининг
талабини
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари,
шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки)
пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган
юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан
буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор «B And D Star Store”
МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари 2021 йил 23 февралда 955838-сонли реестр
рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга
308 228 674 СТИР рақами берилган.
Аризачи томонидан «B And D Star Store” МЧЖнинг қарздорлиги
ўрганилганда, судга мурожаат қилиш куни ҳолатига солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича қарзи 3 912 442 682,41 сўмни ташкил қилган.
Қонуннинг 45-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир
чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Қарздордан суд ҳужжатларига асосан ундирилиши лозим бўлган
қарздорлик юзасидан ижро варақаларига асосан қўзғатилган ижро иши
бўйича Мажбурий ижро бюроси Шайхонтохур туман бўлими давлат
ижрочисининг қарорига асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 40-моддасига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги
сабабли ижро иши юритиш тамомланган ва ижро ҳужжатлари ижросиз
қайтарилган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган
таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатлари эса қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Мазкур ҳолатда, суд аризачи томонидан номзоди тақдим қилинган
биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Гойипов Санжарбек
Ботиржоновични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни
лозим топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5,51,141,142моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118,128,170, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор «B And D Star Store” МЧЖ соддалаштирилган таомил асосида
банкрот деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
«B And D Star Store” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб биринчи
тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Гойипов Санжарбек
Ботиржонович номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- «B And D Star Store” МЧЖ банкрот деб эътироф этилганлиги ва
тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни
расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир
ишларни олиб бориш;
- оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш
юклатилсин.
«B And D Star Store” МЧЖ бошқарув органи қарздорнинг бошқарув
органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан
эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа
ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган
тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор
юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка
мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
«B And D Star Store” МЧЖ ҳисобидан аризачи фойдасига 34 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
«B And D Star Store” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1 020 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтохур тумани бўлими ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг
зиммасига юклатилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов