Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/6300 Дата решения 20.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Hududiy elektr tarmoqlari Ответчик / Подсудимый Kogon Yol Tamir
Source ID cb8b7dda-b057-49c6-8149-464bbe99ab2a Claim ID PDF Hash d6391865f22288d3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодекси 478-моддаси аролик кодекси 478 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 110 символов
4-1001-2421/6300-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 20 март Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачевнинг котиблигида, Чилонзор туман прокуратураси давогар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ манфаатида жавобгар “Kogon Yol Tamir” МЧЖ ҳисобидан 16 193 312 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Чилонзор туман прокуратураси вакили У.Холмухамедов иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ҳудудий электр тармоқлари” ақциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва “Kogon Yol Tamir” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (таъминотчи) жавобгар (истеъмолчи)ни электр энергияси билан таъминлаш, жавобгар (истеъмолчи) эса уни ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилган бўлсада, жавобгар хизматлар ҳақини тўламаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келган. Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр таъминоти учун 16 193 312 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Чилонзор туман прокуратураси вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар электр энергия ҳақини тўламаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234 моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари электр таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра, “таъминотчи” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар)га электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса шартномада белгиланган тартибда уларнинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчилик ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ЎзР ФКнинг 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарни электр энергияси билан таъминлаган бўлсада, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 16 193 312 сўмни ташкил этган. Мавжуд қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари ва Чилонзор туман прокуратураси вакилининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилши белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 193 312 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 340 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 172, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 193 312 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 340 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши (протест келтириши) ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов