← Назад
Решение #2902308 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 590 | — | code_article | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| бандида ФК | 597 | — | law | |
| онун | 11 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 184 | — | law |
Текст решения
11 997 символов
4-1001-2418/1690-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲА Л ҚИ Л УВ Қ АР О Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 19 март
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судьяси Д.Хасанов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Турсунқулов котиблигида,Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Sto Finans Invest” МЧЖ
манфаатида жавобгар “Ishonchli posbon tekstil” МЧЖга нисбатан тарафлар
ўртасида 28.01.2021 йилдаги 21-сонли, 04.02.2021 йилдаги 1-сонли, 11.02.2021
йилдаги 3-сонли ва 15.02.2021 йилдаги 4-сонли лизинг шартномаларини бекор
қилиш, жавобгардан 178 993 852,72 сўм зарар ундириш ҳамда лизинг объектларини
даъвогарга қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н иқ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
“Sto Finans Invest” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Ishonchli posbon tekstil” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан тарафлар ўртасида 28.01.2021 йилдаги 21-сонли, 04.02.2021 йилдаги 1сонли, 11.02.2021 йилдаги 3-сонли ва 15.02.2021 йилдаги 4-сонли лизинг
шартномаларини бекор қилишни, жавобгардан 178 993 852,72 сўм зарар ундиришни
ҳамда лизинг объектлари 2021 йилда ишлаб чиқарилган DRB 01 HA 487 бўлган 1
дона
XCMG XE 210WA русумли ғилдиракли экскаваторни (бундан буён матнда 1 лизинг
объекти деб юритилади), 2020 йилда ишлаб чиқарилган DRB 01 910 ОHA бўлган 1
дона SX4258NV384T русумли ўзи тортувчи (тягач)ни (бундан буён матнда 2 лизинг
объекти деб юритилади), 2020 йилда ишлаб чиқарилган DRB 01 908 ОHA бўлган 1
дона SX33198T366 русумли SHAANXI (SHACMAN) ўзи ағдарувчи (самосвал)ни
(бундан буён матнда 3 лизинг объекти деб юритилади) ҳамда 2021 йилда ишлаб
чиқарилган DRB 01 HA 610 бўлган 1 дона XCMG XE 210WA русумли ғилдиракли
экскаваторни (бундан буён матнда 4 лизинг объекти деб юритилади) даъвогарга
қайтаришни сўраган.
Палата ва жавобгар ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўрашди.
Олдинги суд мажлисларида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, муддати ўтган лизинг қарздорлиги бугунги кунга қадар ҳам
бартараф этилмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўраган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд ҳаражатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244-моддасининг биринчи қисмида агар
қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (Лизингга берувчи) ва жавобгар
(Лизингга олувчи) ўртасида 28.01.2021 йилдаги 21-сонли, 04.02.2021 йилдаги 1сонли, 11.02.2021 йилдаги 3-сонли ва 15.02.2021 йилдаги 4-сонли лизинг тўғрисида
шартномалар тузилган бўлиб, унга кўра Лизингга берувчи Лизингга олувчига:
28.01.2021 йилдаги 21-сонли шартнома бўйича умумий қиймати 1 641 178
400 сўм бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона экскаватор XCMG XE 210WA
русумли, вин №XUGA210WKKKA00261, давлат рақами 01 НА 487,
двигатель рақами 22333150 транспорт воситасини;
04.02.2021 йилдаги 1-сонли шартнома бўйича умумий қиймати 686 024 500
сўм бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона SX4258NV384T русумли, давлат
рақами 01 910 ОНА бўлган ўзи тортувчи (тягач)ни;
11.02.2021 йилдаги 3-сонли шартнома бўйича умумий қиймати 841 084 500
сўм бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона SX33198T366 русумли, давлат
рақами 01 910 ОНА бўлган SHAANXI (SHACMAN) ўзи ағдарувчи (самосвал)ни;
15.02.2021 йилдаги 4-сонли шартнома бўйича умумий қиймати 1 641 178 400
сўм бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона экскаватор XCMG XE 210WA
русумли, вин № XUGA210WKKKA00257, давлат рақами 01 НА 610, двигатель
рақами 22333147 транспорт воситасини кейинчалик мулк ҳуқуқи қилиб бериш
шарти билан бериш, Лизингга олувчи эса лизинг объектларини қабул қилиш ҳамда
шартномада кўрсатилган барча тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда, даъвогар томонидан жавобгарга
1 лизинг объекти 15.02.2021 йилда, 2 лизинг объекти 12.02.2021 йилда, 3 лизинг
объекти 12.02.2020 йилда ва 4 лизинг объекти 10.03.2021 йилда олиш-топшириш
далолатномаларига асосан топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Бироқ, жавобгар шартнома шарти бўйича жавобгар томонидан ўз
вақтида тўловларни тўлаб келинмаганлиги оқибатида, жавобгарнинг даъвогар
олдида 18.01.2024 йил ҳолатига 1 лизинг объекти бўйича 251 543 432,90 сўм асосий
қарздорлик, лизинг объектидан фойдаланганлиги учун 61 818 724,83 сўм, лизинг
тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган пеня 94 938 076,47 сўм
жами 408 300 234,2 сўм;
2 лизинг объекти бўйича 101 436 947,13 сўм асосий қарздорлик, лизинг
объектидан фойдаланганлиги учун 24 882 177,90 сўм, лизинг тўловлари ўз вақтида
тўланмаганлиги учун ҳисобланган пеня 38 252 573,33 сўм жами 164 571 698,36 сўм;
3 лизинг объекти бўйича 124 487 854,81 сўм асосий қарздорлик, лизинг
объектидан фойдаланганлиги учун 30 537 973,02 сўм, лизинг тўловлари ўз вақтида
тўланмаганлиги учун ҳисобланган пеня 47 039 580 сўм жами 202 065 407,83 сўм;
4 лизинг объекти бўйича 251 755 295,82 сўм асосий қарздорлик, лизинг
объектидан фойдаланганлиги учун 61 754 976,97 сўм, лизинг тўловлари ўз вақтида
тўланмаганлиги учун ҳисобланган пеня 94 938 076,47 сўм жами 408 448 349,26 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Шунга асосан, даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилиб,
мавжуд қарздорликни қоплаш сўралган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур
огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг шартига асосан, Лизинг олувчи
томонидан лизинг тўловлари суммасининг ҳар қандай икки ва ундан ортиқ
лизинг тўловлари тўланмаганида Лизинг берувчи шартномани бекор қилиш ва
лизинг объектини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Шунга асосан, Палата даъвогар манфаатида судга даъво билан мурожаат
қилиб, тарафлар ўртасидаги 28.01.2021 йилдаги 21-сонли, 04.02.2021 йилдаги 1-
сонли, 11.02.2021 йилдаги 3-сонли ва 15.02.2021 йилдаги 4-сонли лизинг
тўғрисидаги шартномаларни бекор қилишни, жавобгардан 178 993 852,72 сўм зарар
ундиришни ҳамда лизинг объектларини даъвогарга қайтаришни сўраган.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур Кодекснинг 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига
лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек
лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши,
мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида
лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига
йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки
гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг
объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни
талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий
равишда бузилган деб ҳисоблайди, шу сабабли даъво аризасининг лизинг
шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 178 993 852,72 сўм зарар ва 4 та лизинг
объектларини қайтаришни сўраган.
Қонуннинг 12-моддасида лизинг олувчи лизинг тўловларини
ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши, уни
сақлаб туришга доир бошқа харажатлар қилиши, лизинг шартномаси бекор
қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини лизинг берувчидан қандай ҳолатда
олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал эскириш ва тарафларнинг келишувида
шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайтариши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг
муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил
27 ноябрдаги 289-сонли қарорининг 6-бандида ФК 597-моддасининг тўртинчи
қисмига ва Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига
кўра, лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда,
агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг
берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини
ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган
ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига
эгалиги қайд этилган.
Қайд этилганларга кўра, суд мазкур жавобгардан 178 993 852,72 сўм зарар ва
4 та лизинг объектларини қайтариш талаби ҳам асосли деб ҳисоблаблайди ва ушбу
талабларни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
микдорига мутаносиб равишда юкланади.
ИПК 184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни
топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш
мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу
ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга
оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Sto Finans Invest” МЧЖ манфаатида киритган даъво
аризаси
талаблари
тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Sto Finans Invest” МЧЖ ва “Ishonchli posbon tekstil” МЧЖлар
ўртасида тузилган 28.01.2021 йилдаги 21-сонли, 04.02.2021 йилдаги 1-сонли,
11.02.2021 йилдаги 3-сонли ва 15.02.2021 йилдаги 4-сонли лизинг шартномалари
бекор қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг, 10 кунлик
муддатда лизинг объекти бўлган:
- 2021 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами DRB 01 HA 487, XCMG
XE210WA русумли 1 дона ғилдиракли экскаватор;
- 2020 йилда ишлаб чиқарилган SX4258NV384T русумли, давлат рақами 01
910 ОНА бўлган 1 дона ўзи тортувчи (тягач);
- 2020 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона SX33198T366 русумли, давлат рақами
01 908 ОНА бўлган SHAANXI (SHACMAN) ўзи ағдарувчи (самосвал);
- 2021 йилда ишлаб чиқарилган XCMG XE 210WA русумли, давлат рақами
01 НА 610 1 дона ғилдиракли экскаватор “Ishonchli posbon tekstil” МЧЖ томонидан
даъвогар “Sto Finans Invest” МЧЖга қайтарилсин.
Жавобгар “Ishonchli posbon tekstil” МЧЖ ҳисобидан:
- республика бюджетига113 369 193,06 сўм давлат божи;
- даъвогар “Sto Finans Invest” МЧЖга 178 993 852,72 сўм зарар ва 34.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериши (протест келтириши) ёки биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов