← Назад
Решение #2902316 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 029 символов
4-1403-2401/188-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Иштихон тумани
2024 йил 19 март
Иштихон туманлараро иқтисодий судининг судья Ф.Э.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Ҳаитованинг котиблигида, аризачи Қўшработ
туман солиқ инспекциясининг қарздор «Sh rz d q dum ni li» МЧЖни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича ишни, Иштихон туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи вакили С.Ялғашев (2024 йил 19 март кунги
Р-01129-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Иштихон туманлараро иқтисодий судига Қўшработ туман солиқ
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан
мурожаат этиб, қарздор «Sh rz d q dum ni li» МЧЖ (бундан буён матнда
қарздор деб юритилади)нинг 2024 йил 05 февраль ҳолатига солиқ ва
йиғимлардан жами 10.740.533,88 сўм қарздорлиги мавжудлигини, солиқ
органи томонидан солиқ қарзларини унинг мол-мулкидан ундириш тўғрисида
қарори чиқарилиб, мажбурий ижро бюросига тақдим қилинганлиги, ушбу
ижро ҳужжатлари асосида ижро органи томонидан ижро ҳаракатлари олиб
борилган бўлиб, қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги, қарздорликни
ундириш имконияти йўқлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 40-моддаси талабларига мувофиқ ундирувчига ижросиз
қайтарилганлиги баён қилиниб, қарздорни Ўзбекистон Республикасининг
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига асосан банкрот деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида қарздор вакили иштирок этмади.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига мувофиқ, қарздор вакили иштирокисиз кўришни
лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили С.Ялғашев ўз
тушунтиришида, аризадаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни,
қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради.
Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, «Sh rz d q dum ni li» МЧЖ (СТИР:307798046) давлат
хизматлари маркази томонидан 2020 йил 07 октябрда давлат рўйхатидан
юридик шахс сифатида рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасининг расмий
сайтидан олинган маълумотга кўра, «Sh rz d q dum ni li» МЧЖнинг
таъсисчиси Гадаев Шерзод Шербобоевич эканлиги кўрсатилган. Жамият
жойлашган жой Қўшработ тумани, Оқтепа ҚФЙ, Қийқимли қишлоғи деб
давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қўшработ туман солиқ инспекцияси томонидан бир томонлама
тасдиқланган солиштирма далолатномадан аниқланишича, қарздор «Sh rz d
q dum ni li» МЧЖнинг солиқ ва йиғимлардан жами қарзи 2024 йил 05
февраль ҳолатига жами 10.740.533,88 сўмни ташкил этган.
Солиқ органининг тегишли қарорлари билан қарздорнинг солиқ
олдидаги қарзи бўйича ундирув унинг мол-мулкига қаратилган. Бироқ,
Мажбурий ижро бюроси Қўшработ туман бўлими давлат ижрочиси
томонидан, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3бандига асосан, қарздорнинг тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли,
Давлат ижрочисининг қарори билан ундирувчига ижросиз қайтарилган ва
ижро иши юритиш тамомланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
-вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
-доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
-Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, Ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан
эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилади.
Қонуннинг 140-моддасига кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлади.
Суд, ижро ҳужжати бўйича МИБ Қўшработ туман бўлими томонидан
солиқ қарзини унинг мол-мулкидан ундириш бўйича ижро иши
юритилганлигини, солиқ қарзини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги учун
ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини, қарздордан солиқ
қарзини ундириш учун корхонанинг бошқа активлари йўқлигини, пул
мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий
тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини
банкротлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор
«Sh rz d q dum ni li» МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни ва тугатишга доир иш юритиш бошлашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси
номзоди сифатида тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси Нуралиев Алимардон
Намозович кўрсатилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги томонидан тўртинчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
“Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4146-сонли Қарорининг 3-банди, б) кичик бандининг 3-хатбошига кўра,
банкротликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор
билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш
харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида
иш қўзғатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан Давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун
суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари
миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.
Аризачи Қўшработ туман солиқ инспекцияси томонидан
мемориал ордер билан тугатиш бошқарувчисининг иш ҳақи учун Суд
департаменти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими депозитига 1.020.000 сўм
тўланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013
йил
14 августдаги 224-сон Қарорига илова «Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган
вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши
шартлиги, 38-бандида, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилиши, сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси, учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан белгиланган “Давлат божи ставкалари миқдорлари”нинг иккинчи қисм
“в” бандига кўра, ташкилотлар ва фуқароларни соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилятсиз деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари
миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда банкротлик аломатлари
мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор «Sh rz d
q dum ni li» МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни, А.Нуралиевни тугатиш
бошкарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, ундирилиши лозим бўлган 1.020.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм
почта харажатини қарздор «Sh rz d q dum ni li» МЧЖ зиммасига юклашни
лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг
5, 140, 241, 242-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи Қўшработ
қаноатлантирилсин.
туман
солиқ
инспекциясининг
аризаси
Қарздор «Sh rz d q dum ni li» МЧЖ (СТИР:307798046) соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун А.Нуралиев
тугатиш бошкарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси А.Нуралиев зиммасига - қарздорни тугатишга
доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш
чораларини кўриш ва хулоса тайѐрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш;
имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги
хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий
нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида
далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги
оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботини тақдим этиш масъулияти
юклатилсин.
Қарздор «Sh rz d q dum ni li» МЧЖдан:
-Қўшработ туман солиқ инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган
34.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1.020.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тугатиш бошкарувчиси А.Нуралиев томонидан тугатиш ишлари
якунланганидан сўнг, унга Суд департаменти Самарқанд вилояти ҳудудий
бўлими депозитидан 1.020.000 сўм иш ҳақи тўлансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва
дарҳол ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қилув
қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида апелляция
шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.Э. Юлдашев