Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/4692 Дата решения 18.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 834549ef-3872-490f-933e-2e364043f7b9 Claim ID PDF Hash 697bd4d91a9bd4c9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения 5 805 символов
4-1001-2421/4692-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 18 март Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Турсунқуловнинг котиблигида, даъвогар Пешку туман адлия бўлимининг Пешку туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси манфаатида жавобгар Тошкент кўприклардан фойдаланиш давлат муассасаси («O`zyo`lko`prik klasterining Toshkent viloyati filiali»)дан 90 286 374 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тарафлар вакиллари иштирокисиз ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пешку туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) ва Тошкент кўприкладан фойдаланиш давлат муассасаси (ҳозирги кунда «O`zyo`lko`prik Klasterining Toshkent Viloyati Filiali» деб юритилади) (матнда бундан буён жавобгар ёки O`zyo`lko`prik klasterining Toshkent viloyati filiali деб юритилади) ўртасида 2023 йил 01 апрелда 10/4-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га товар етказилиш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга ҳисоб-фактурага асосан товар етказилган. Жавобгар томонидан олинган товар ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 90 286 374 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 90 286 374сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва даъвогардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва даъвогар иштирокисиз кўришни лозим топади. Танаффусдан олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлади. Таннфусдан олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорлик суммасини тан олган. Суд ишда иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қонунда белгиланган тартибда белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига (матнда ФК деб юритилади) кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 01 апрелда 10/4-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра даъвогар товар етказиш, жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактурага асосан ишлар бажарилган асосан товар етказилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, 90 286 374сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан юборилган талабнома натижасиз қолдирилган. Қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари, жумладан 14.12.2023 йил ҳолатига имзоланган солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвони аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқшартномада кўрсатилган товарларнига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан суд харажатларини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар O`zyo`lko`prik klasterining Toshkent viloyati filiali ҳисобидан даъвогар Пешку туман йўллардан фойдаланиш корхонаси фойдасига 90 286 374 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар O`zyo`lko`prik klasterining Toshkent viloyati filiali ҳисобидан республика бюджетига 1 805 727.48 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши (протест келтириши) ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов