← Назад
Решение #2902322 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law |
Текст решения
7 600 символов
4-1001-2406/4258-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
март
2024 йил 18
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Турсунқуловнинг котиблигида, даъвогар
«Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекция» давлат
муассасасининг
жавобгар
«TOSHRANGMETZAVOD
RECYCLING»
масъулияти чекланган жамиятидан 158 374 485 сўм асосий қарз ва 64 473
050сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни,
даъвогар вакили Д.Юлчиева ( ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
Б.Юлдашев иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекция» давлат
муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) ва «TOSHRANGMETZAVOD
RECYCLING» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 07.05.2021 йилда С-72/2021-сонли эксплуатация
хизматлари кўрсатиш шартномаси ва С-1/2022, С-2/2023 ва С--сонли
қўшимча келишувлар тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (хизмат
кўрсатувчи) жавобгар (буюртмачи)га хизмат кўрсатиш, жавобгар
кўрсатилган хизматларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга шартномада белгиланган хизматлар кўрсатилган.
Жавобгар томонидан кўрсатилган хизмат ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги
натижасида унинг даъвогар олдида 158 374 485 сўм асосий қарздорлиги
юзага келган.
Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 158 374 485 сўм асосий қарз ва 64 473 050 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга тегишли
хизматлар кўрсатилганлигини, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини
тўламаганлигини билдириб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман
тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжутларни тақдим этди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар қарздорликни тан олишини,
март ойи охиригача тўлаб беришини, қарздоликнинг 20 000 000 сўмини
тўлаганини билдириб, суддан пеня миқдорини камайтиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг,
улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари
ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 07.05.2021 йилда С-72/2021сонли эксплуатация хизматлари кўрсатиш шартномаси ва С-1/2022, С-2/2023
ва С--сонли қўшимча келишувлар тузилган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш
ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактурага
асосан тегишли хизмат кўрсатилган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, тўлов ҳар ойнинг 10-санасида 100
фоиз тўланиши кераклиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, кўрсатилган хизмат ҳақини шартлашилган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 07.05.2021 йилдаги С-72/2021-сонли эксплуатация
хизматлари кўрсатиш шартномаси ва С-1/2022, С-2/2023 ва С--сонли
қўшимча келишувларга асосан жами 158 374 485 сўм асосий қарздорликка
йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан
юборилган талабномалар натижасиз қолдирилган. Даъво ариза судга тақдим
этилганидан сўнг жавобгар томонидан 20 000 000 сўм қарздорлик суммаси
тўланган ва бугунги кунда қарздорлик суммаси 138 374 485 сўмни ташкил
топиши тарафларнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қисман,
138 374 485 сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар тўловларни ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 64 473 050 сўм пеня ундириш
сўралган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.3 бандига кўра тўлов муддатини
кечиктирган тараф ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган
сумманинг 0,4 фоизи, бироқ жами бажарилмаган мажбуриятнинг 50
фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15
июндаги
163-сон
қарорининг
4-бандида
назарда
тутилган
тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган пеняни
22 400 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 138 374
485 сўм асосий қарз, 22 400 000 сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати, 4 457
070 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «TOSHRANGMETZAVOD RECYCLING» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «Тошкент шаҳар кичик саноат
зоналарини бошқариш дирекция» давлат муассасаси фойдасига
138 374 485 сўм асосий қарз, 22 400 000 сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати
ва
4 457 070 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериши (протест келтириши) ёки биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов