Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/2483 Дата решения 18.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон илмийсинов ва сифат назорати маркази Ответчик / Подсудимый MUHTASHAM 2020
Source ID 02482069-c07c-4341-bff3-d5e569915e64 Claim ID PDF Hash edc6ac1272153b40... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Текст решения 5 184 символов
4-1001-2421/2483-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри март 2024 йил 18 Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Турсунқуловнинг котиблигида, даъвогар «Ўзбекистон илмийсинов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасининг жавобгар «MUHTASHAM 2020» масъулияти чекланган жамиятидан 2 201 625 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлар вакиллари иштирокисиз ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази»давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) ва «MUHTASHAM 2020» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 14.09.2020 йил 25/7475 хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (хизмат кўрсатувчи) жавобгар (буюртмачи)га, жавобгар кўрсатилган хизматларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга шартномада белгиланган хизматлар кўрсатилган. Жавобгар томонидан кўрсатилган хизмат ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 2 201 625 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 201 625 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Жавобгар ва даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда ҳабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар ва даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 14.09.2020 йил 25/7475 хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан 28.10.2020 йилги ҳисобварақфактурага асосан 2 201 625 сўмлик хизмат кўрсатилган. Шартноманинг шартларига кўра шартнома имзолангандан сўнг 3 кун ичида тўлов амалга оширилиши кераклиги белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, кўрсатилган хизмат ҳақини шартлашилган муддатда тўлиқ тўламаган ва 2 201 625 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан юборилган талабномалар натижасиз қолдирилган. Мавжуд қарздорлик суммаси хизмат кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвони талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 201 625 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати, 340 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «MUHTASHAM 2020» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси фойдасига 2 201 625 сўм асосий қарз, 340 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериши (протест келтириши) ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов