Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/4408 Дата решения 15.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Учтепа туман солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый VISILLA EURO
Source ID 9e6d9753-af5a-4dea-ac32-06118c4e9c16 Claim ID PDF Hash 510bcb259a0e5d53... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 22-моддаси нинг 22 law
зР СКнинг 123-моддаси зР СК 123 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения 4 314 символов
4-1001-2421/4408-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 15 март Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Турсунқуловнинг котиблигида, даъвогар Учтепа туман солиқ инспекциясининг жавобгар «VISILLA EURO» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 349 532,88 сўм солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг мол-мулкидан ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Эргашев (ишоночномага асосан) жавобгар рахбари И.Хамидовнинг иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Учтепа туман солиқ инспекцияси (матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «VISILLA EURO» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 349 532,88 сўм солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг мол-мулкидан ҳисобидан ундириш сўраган. Суд мажлиси иштирок этган даъвогар даъво аризасини қўллабқувватлади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъво аризасига эътироз билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, «VISILLA EURO» масъулияти чекланган жамиятининг солиқ бўйича 05.02.2024 йил ҳолатига жами мажбурий ундирувга қаратилмаган қарздорлиги 2 349 532,88 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Мазкур қарздорлик суммаси юридик шахслар ер солиғидан келиб чиққан. Гарчи жавобгар унинг номида ер участкалари мавжуд эмаслиги ҳақида важ келтирган бўлсада, мазкур қарздорлик суммаси ўзи томонидан тақдим этилган ҳисоботлардан ва солиқ базасидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблангалиги суд мажлисида ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда ЎзР СК деб юритилади)нинг 22-моддаси, биринчи қисми, 1-бандида, солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шарт эканлиги, ЎзР СКнинг 85моддаси, биринчи қисмида эса солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбурияти эканлиги белгиланган. ЎзР СКнинг 123-моддасига асосан агар мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли. Қайд этилганарга кўра, қарздорлик суммаси ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «VISILLA EURO» масъулияти чекланган жамиятининг 2 349 532,88 сўм солиқ қарзи ундируви унинг мол-мулки ҳисобидан ундирилсин. Жавобгар «VISILLA EURO» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 340 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов