← Назад
Решение #2902331 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 297 | — | law | |
| нинг | 29 | — | law | |
| онун | 41 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 568 символов
4-1601-2303/5397-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Дадабаев
Кассация
инстанцияси
судида
маърузачи судья А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
март
2024 йил 14
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Иномовлардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Мамадалиеванинг суд мажлиси
котиблигида даъвогар АТБ “Қққ” манфаатида Ааанинг жавобгар – “ФФФ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жамиятнинг 2023 йил 15
сентябрдаги 3-сонли йиғилиш (баёни) қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Наманган туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан АТБ “Қққ”
манфаатида Ааа томонидан берилган кассация шикоятини даъвогар
ходимлари Ш.Алиев, А.Эргашевлар иштирокида, суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а ни қ ла д и:
даъво аризасида баён этилишича, АТБ “Қққ” (бундан буён даъвогар ёки
банк деб юритилади) Чуст туман филиали ва “ВВВ” MCHJ ўртасида 36 ой
муддатга йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 000 000 000 сўм
миқдорида кредит ажратиш юзасидан 2022 йил 7 март куни кредит
шартномаси тузилган.
Кредит маблағлари қайтарилишининг таъминотларидан бири сифатида
“ФФФ” MCHJ (бундан буён жавобгар деб юритилади)га тегишли бўлган
Наманган тумани, Катта Тошбулоқ МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 77А-уйда
жойлашган “Резинагранул ва спорт майдонлари учун материаллар ишлаб
чиқариш” бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Бироқ, кредит мажбуриятлари
“ВВВ” MCHJ томонидан лозим даражада бажарилмаган. Фуқаролик ишлари
бўйича Чуст туманлараро судининг 2-1603-2301/470-сонли иши бўйича 2023
йил 14 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра жами 2 044 295 026
сўм қарздорлик даъвогар фойдасига ундирилиб, ундирув, шу жумладан,
жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратилган. Ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргандан сўнг 2023 йил 15 март куни ижро варақаси
берилган бўлиб, у ижро учун Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят
бошқармасига юборилган. Ижро жараёнида жавобгарга тегишли бўлган
бино-иншоотлар хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган. Аукцион
савдоси 2023 йил 26 сентябрга тайинланган.
Жавобгарнинг 2023 йил 15 сентябрдаги 3-сонли йиғилишида жамият
тасарруфида бино-иншоотлар, автомобиль воситалари, қимматли қоғозлар,
шунингдек қарздорлиги мавжуд эмаслиги қайд этилиб, жамиятни тугатиш ва
давлат реестридан чиқариш, тугатиш муддатини 6 ой этиб белгилаш
тўғрисидаги қарорга келинган.
Даъвогар ушбу йиғилиш қароридан норози бўлиб, жавобгарга тегишли
Наманган тумани, Катта Тошбулоқ МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 77А-уйда
жойлашган «Резинагранул ва спорт майдонлари учун материаллар ишлаб
чиқариш» бино-иншоотларнинг мавжудлиги, қўшимча жавобгар сифатида
банк олдида 2 390 981 404 сўм қарзи борлиги, йиғилиш бўлиб ўтиши
кутилаётган аукцион савдосини тўхтатиш мақсадида ғайриқонуний
ўтказилганлигини кўрсатиб, жавобгарнинг 2023 йил 15 сентябрдаги 3-сонли
йиғилиш (баёни) қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, Ааа орқали
судга даъво аризаси берган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, АТБ
“Қққ” ҳисобидан республика бюджетига 3 300 000 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
Ҳал қилув қарори 2024 йил 24 ноябрдан кучга кирган.
Ааа даъвогар манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилиб,
ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризани қаноатлантиришни рад
қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди томонидан ишни тайинлаш
ва суд мажлиси куни ва вақтини белгилаш ҳақидаги ажрим
жўнатилмаганлиги, даъвогарнинг иштироки таъминланмаганлиги ҳақида
важларни келтирган.
Суд мажлисида даъвогар ходимлари даъво аризасида келтирилган
ҳолатларни такрорлаб, кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўради.
Суд мажлиси куни вақти ҳақида хабардор этилган жавобгар ва қолган
ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди
Судлов ҳайъати даъвогар ходимининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришсиз, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди:
иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг 2023 йил 15
сентябрдаги 3-сонли йиғилишида жамият тасарруфида бино-иншоотлар,
автомобиль воситалари, қимматли қоғозлар, шунингдек қарздорлиги мавжуд
эмаслиги қайд этилиб, жамиятни тугатиш ва давлат реестридан чиқариш,
тугатиш муддатини 6 ой этиб белгилаш тўғрисидаги қарорга келинган.
Жамиятнинг ягона таъсисчиси фуқаро Қ.Қаюмов ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик
субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига кўра, кредиторлар талабларини
таъминлаш бўйича илгари кўрилган барча чоралар бекор қилинади.
Бунга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг
2-1603-2301/470-сонли иши юзасидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган
ҳал қилув қарорида ундирилган кредит қарздорлиги ижроси бўйича
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган мулкларга қаратилишига тўсқинлик
қилувчи ҳолат юзага келган бўлиб, ушбу ҳолат банкнинг манфаатларига
таъсир кўрсатган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда
Қонун деб юритилади)нинг 29-моддасига кўра, жамият иштирокчиларининг
умумий йиғилиши ҳамда кузатув кенгаши жамиятнинг бошқарув органлари
ҳисобланади.
Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори
овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган
жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Бироқ, ушбу ҳолатда даъвогар жавобгарнинг иштирокчиси
ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20.1бандига мувофиқ, жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у
қонунчиликка зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонунчилик ва жамият
уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган
ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Жавобгарнинг 2023 йил 15 сентябрдаги йиғилишида қабул қилинган
қарор даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатсада, даъвогар
мазкур ҳолатда ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг нотўғри
усулини танлаган.
Зеро, даъвогар жавобгарнинг иштирокчиси ҳисобланмаслиги боис
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар
бўйича низолашишга ҳақли эмас.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб биринчи инстанция суди даъвогар
манфаатида киритилган даъвони қаноатлантириш рад этиш ҳақида тўғри
тўхтамга келган.
Гарчи, даъвогар кассация шикоятида ва ишни кассация инстанциясида
кўриш жараёнида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига
қўшилмаслик сабаблари ҳақида ўзининг важларини билдирган бўлсада,
судлов ҳайъати ушбу келтирилган важларга қўшилмасликни лозим топди.
Чунки, иш тайинлаш ҳақидаги ажрим нусхаси даъвогарнинг шахсий
кабинетига электрон шаклда юборилган.
Қолаверса, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини батафсил
ўрганиб, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилган.
ИПК 302-моддасида биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Ааа томонидан
берилган кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
даъвогардан давлат бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи ундиришни,
тўланган 34 000 сўм суд почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг ўзига тегишли кўчмас
мулклари мавжуд бўлгани, ушбу мулклар кредит таъминоти сифатида
гаровга олинганлиги, қарздорликни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақида суд
ҳужжати мавжудлигини инобатга олмаган ҳолда, жамият тасарруфида биноиншоотлар, автомобиль воситалари, қимматли қоғозлар, шунингдек
қарздорлиги мавжуд эмаслигини қайд этиб, ихтиёрий тугатиш ҳақида қарор
қабул қилинганлиги, ўтган давр мобайнида суд ҳужжатини ижро этиш
чоралари кўрилмаганлиги ҳолатлари бўйича жавобгар масъул шахсларининг
хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатларни илова
қилган ҳолда вилоят прокуратурасига хусусий ажрим чиқаришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301-303моддаларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати
қарор қилади:
Ааанинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 октябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
АТБ “Қққ” ҳисобидан давлат бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
АТБ “Қққ” томонидан тўланган 34 000 сўм суд почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Иш бўйича хусусий ажрим чиқарилсин ва Наманган вилоят
прокуратурасига юборилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали тафтиш
тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Иномов