← Назад
Решение #2902338 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 40 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 919 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 561 символов
4-1001-2421/1553-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
март
2024 йил 13
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Турсункуловнинг котиблигида, даъвогар
“Octobank” акциядорлик жамияти жавобгар “Kafil Sug’urta” акциядорлик
жамиятидан 4 416 781,97 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво
аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили
М.Машарипов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Octobank” акциядорлик жамияти (олдинги номи “Равнақ банк” АТБ)
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан Хамроқулова
Дилобар Абдужаббор қизи (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га
онлайн кредит шартномасига асосан бир йил муддатга 5 000 000сўм кредит
маблағлари ажратилган.
Даъвогар ва “Kafil Sug’urta” акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)ўртасида 2021 йил 28 июнда микрокарз (онлайн кредит)нинг
қайтарилмаслиги
хавфидан
суғурта
қилиш
тўғрисида
KS-RB/01-сонли Бош келишув тузилган.Мазкур келишувга кўра, Банкнинг
ажратилган кредит қарздорликқайтарилмаганда суғурта ташкилоти ушбу
шартномада кўрсатилган миқдор вамуддатда суғурта мукофоти тўланиши
шарти билан шартномада назарда тутилганшартларга мувофиқ суғурта
ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи/нафолувчига шартномада
белгиланган тартибда ва ҳажмда зарарларни қоплаб беришмажбуриятини
олган.
Бош келишувнинг 4.1-бандига кўра ушбу шартнома бўйича умумий
суғурта суммаси 13.000.000.000 сўмни ташкил қилади. Ҳар бир қарз олувчи
учун суғурта суммаси суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган реестрсўровнома асосида белгиланади.
2021 йил 17 июлдаги 1-сонли қўшимча келишув билан 2021 йил
28 июнда тузилган KS-RB/01-сонли Бош келишувга ўзартиришлар
киритилган, жумладан Бош келишувнинг 4.1-банди ушбу шартнома бўйича
умумий суғурта суммаси 26.000.000.000 сўмни ташкил қилади деб
ўзгартирилган.
Иш ҳужжатларида аниқланишича, даъвогар ва қарздор Хамроқулова Д.А.
ўртасида тузилган онлайн кредит шартномасига асосан 5 000 000 сўм кредит
маблағлари ажратилган. Қарздор пул маблағларини вақтида қайтармаган.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг
2-1003-2210/23814-сонлифуқароликиш бўйича даъвогарнинг даъво аризасига
кўра қарздор томонидан кредит шартномаси талаблари бажарилмаганлиги
сабабли қарздордан банк фойдасига кредитнинг асосий қисмидан 3 701 092,10
сўм қарздорликниундириш тўғрисида ижро варақаси берилган.
Мажбурий ижро бюроси Пискенттуман бўлимининг 2022 йил
24 декабрдаги қарорига кўра, ижро иши қарздорнинг ундирув қаратилиши
мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонунинг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан ижро
иши юритиш тамомланган ва ижро варақаси ижросиз қайтарилган.
Даъвогар томонидан суғурта ҳодисаси вужудга келганлиги сабабли
суғурта товонини тўлаш тўғрисида жавобгарга хабарнома юборилган. Бироқ
жавобгар томонидан мазкур хабарнома оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар
ҳисобидан
4 416 781,97 сўм суғурта товони (3 097 496,66 сўм асосий қарз, 1 319 285,31
сўм фоиз суммаси) ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллабқувватлади.
Танаффусдан олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили,
даъво талабини қисман тан олишини, фоиз тўлаб бериш қисмига эътирози
борлигини билдирган.
Суд тарафлар вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришниҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар шартнома шартлари ва
қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки
шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, тадбиркорлик хавфи тадбиркорнинг контрагентлари ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга
боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу фаолият шарт-шароитларининг
ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни
ололмаслик хавфи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши
мумкин.
ФКнинг 919-моддасига мувофиқ, шартномани бузганлик учун
жавобгарлик хавфини суғурта қилишга қонунда назарда тутилган ҳолларда
йўл қуйилади.
Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфи, бу шартнома
шартларига кўра суғурта қилдирувчи қайси тараф олдида тегишли
жавобгарликни зимаасига олиши лозим бўлса, ўша тараф – наф олувчи
фойдасига ҳатто суғурта шартномаси бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд
унда кимнинг фойдасига тузилганлиги айтилмаган тақдирда ҳам
суғурталанган ҳисобланади.
Суғурта шартномасининг 3.1-бандидақарз олувчи томонидан қарзни
қайтариш мажбуриятларини вақтида бажармаслик суғурта ҳодисаси
ҳисобланади.
Шартноманинг 8.1.-бандига асосан суғурта товони асосий қарзни,
фоизларни кечиктирганлик учун тўланади.
Демак, шартномада фоизларни кечиктирганлик учун ушбу сумма суғурта
товони киритилиши белгиланган, шу сабабали жавобгарнинг эътирозлари
асоссиз ҳисобланади.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 4 416 781,97 сўм суғурта товони
ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талаби асосли
деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар
зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 919моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Kafil Sug’urta” акциядорлик жамиятидан “Octobank” акциядорлик
жамияти фойдасига 4 416 781,97 сўм суғурта товони, 340 000 сўм давлат
божи ва 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нухаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёҳуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов