Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1604-2302/2375 Дата решения 13.03.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Murxonjon Xaydarovich Xaydarov
Source ID 28919ac8-8a28-4eee-b916-ed3827ec51fe Claim ID PDF Hash fb3cfa879b461d81... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 149-моддаси ИПК 149 law
ра ИПК 149-моддаси ра ИПК 149 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 840 символов
4-1604-2302/2375-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ж. Мусабоев Апелляция инстанцияда маърузачи судья А.Қ.Иномов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2024 йил 13 март Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Хоназаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Қ.Ходжаев ва А.Иномовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Мамадалиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг жавобгар “Murxonjon Xaydarovich Xaydarov” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 27 июлда тузилган 1093сонли “ер участкасини узоқ муддатли ижара олиш” шартномасини бекор қилиш тўғрисидагидаъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан “Murxonjon Xaydarovich Xaydarov” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятини даъвогар вакили Б.Хакимов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Хайдарова, вакиллари И.Юсупбаев, Ш.Мирхонжонов (ишончномалар асосида), адвокатлари – У.Юсупов, Ф.Каримов (ордерлар асосида)ларнинг иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Murxonjon Xaydarovich Xaydarov” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 27 июлда тузилган 1093-сонли “ер участкасини узоқ муддатли ижара олиш” шартномасини бекор қилишни сўраган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 июлда тузилган 1093-сонли “ер участкасини узоқ муддатли ижара олиш” шартномасини бекор қилиш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 6 январдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг кириш қисмидаги Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида деган сўзлар, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида деб тузатилган. Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишнисўраган. Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди ишга фермер хўжалиги муасссисини жалб қилмаганлиги, суд мажлисидан хабардор бўлмаганлиги, 2021 йилда бошоқли дон экинлари бўйича шартномавий режани бажарганлиги, 2023 йил июль ойига қадар бир гурух шахслар ва туман ҳокимлиги мутасаддилари фермер хўжалиги фаолиятига фаол қаршиликлари сабабли режадаги экинларни экишнинг имкони бўлмаганлиги, шу сабабли қарздорлик кўрсаткичлари ошиб кетганлиги ҳақида важларни келтирган. Суд мажлисида жавобгар рахбари ва унинг вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили низо ер ижара шартномаси талаблари бажарилмаганлигидан келиб чиққанлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Иш ҳужжатлари ўрганиб чиқилганда даъво аризасига туман ҳокимининг факсимиле имзоси босилганлиги аниқланди. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. ИПК 149-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон Қарори 24-бандига кўра ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши лозим. Бунда имзонинг механик ёки бошқа нусха кўчириш воситалари орқали амалга оширилишига, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди. Ишни биринчи инстанцияда кўриш жараёнида даъво аризасига туман ҳокимининг факсимиле имзоси қўйилганлиги суднинг эътиборидан четда қолган. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришг ҳақли. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради, деб белгиланган. Шунга кўра судлов ҳайъати даъво аризасига факсимиле имзо босилганлиги, шахсан даъвогар рахбари (туман ҳокими) томонидан имзоланмаганлиги, факсимиле имзо ҳар қандай шахс томонидан ҳам босилишини ҳисобга олиб, даъво аризасини имзоланмаган деб баҳолайди. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига апелляция инстанцияси учун тўланган 1 650 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм суд почта харажатини ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 3 300 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм суд почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 118, 276, 278, 279, 280моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “Murxonjon Xaydarovich Xaydarov” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин. Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Янгиқўрғон туман ҳокимлигидан “Murxonjon Xaydarovich Xaydarov” фермер хўжалиги фойдасига 1 650 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм суд почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Янгиқўрғон туман ҳокимлиги томонидан тўланган 3 300 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм суд почта харажати зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси А.Хоназаров ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев А.Иномов Судья ~~SUDYA_FIO~~