Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2101-2403/493 Дата решения 12.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Navoiy tumanlararo iqtisodiy sudi Судья SA’DULLAYEV XAMIDULLO XAYRULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилояти солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый DIZAYN LOKOMOTIV SERVIS
Source ID a282b66c-5b60-4313-99d5-e9f072731bb9 Claim ID PDF Hash 78b6387dc85ef819... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 165-моддаси кодекси 165 code_article
кодексининг 166-моддаси кодекси 166 code_article
СКнинг 88-моддаси СКнинг 88 law
СКнинг 15-моддаси СКнинг 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 63 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 17 722 символов
4-2101-2403/493-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А РО Р И Навоий шаҳри 2024 йил 12 март Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья Ҳ.Саъдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида даъвогар Навоий вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар “DIZAYN LOKOMOTIV SERVIS” ХКдан асоссиз ҳисобга олинган жами 83.810.017 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили И.Қаландаров (ишончномага асосан) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Навоий вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза киритиб, “DIZAYN LOKOMOTIV SERVIS” ХКдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 83.810.017 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга учинчи шахс сифатида “YAKKAYOG ʻOCH TRANS” МЧЖ ва “NAVOIY SAVDO HAMROH BIZNESS” МЧЖлар жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан битим тузишда контрагентига оид маълумотлар, хусусан унинг ишбилармонлик обрўси, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлиги, унинг молиявий ҳолати тўлиқ ўрганмаганлигини, бу борада лозим даражада эҳтиёткорлик қилмасдан ҳуқуқни суистеъмол қилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Шунингдек, суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи шахслар ҳам суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига кўра, суд ишни жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда матнда СК деб юритилади) 165-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6098-сонли Фармони Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли қарорига асосан “Солиқ хавфини таҳлил қилиш тизими” асосида тоифаларга ажратилган маълумотларга таяниб, даъвогарнинг 2022 йил 30 апрелдаги 20/1-00327-kt-сонли буйруғи билан жавобгарнинг 2020-2021 йиллардаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилган. Текширишда солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ва кейинчалик Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган “YAKKAYOGʻOCH TRANS” МЧЖ ва “NAVOIY SAVDO HAMROH BIZNESS” МЧЖларда жавобгар томонидан сотиб олинган товарларнинг кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, уларнинг бухгалтериясида акс эттирилмаганлиги, контрагент корхонада етарли ишчи ходимлар мавжуд эмаслиги, балансида асосий воситалари, ишлаб чиқариш активлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Текширув натижасига кўра, 2022 йил 16 майда хулоса ва Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Шунингдек, 2022 йил 17 май куни жавобгарга қўшилган қиймат солиғидан аниқланган 83.810.017 сўмлик тафовутларни (хатоликларни) тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда асослантириш ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳақида 20/1-29674-сонли талабнома юборилган. Аммо жавобгар талабномада кўрсатилган муддатда солиқ ҳисоботларига тузатиш киритмаган ёки ушбу фарқ суммасини инкор қилувчи асословчи ҳужжатларни тақдим этмаган ва аниқланган ҳолатларга эътироз билдирган. Шу муносабат билан, даъвогар томонидан 2022 йил 3 июнда камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида қарор қабул қилиниб, унга кўра жавобгардан асоссиз ҳисобга олинган 83.810.017 сўмлик қўшилган қиймат солиғини ундириш юзасидан иқтисодий судга даъво ариза киритиш белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 38-бандида камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тасдиқланган хулосага кўра солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ёки хатолар аниқланган ҳолатлар юзасидан солиқ органи томонидан икки кун муддатда солиқ тўловчига уларни бартараф этиш тўғрисида ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда талабнома юборилиши, 39-бандида солиқ тўловчи талабнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида тегишли солиқлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига тақдим этиши шартлиги, 44-бандида агар камерал солиқ текшируви пайтида солиқ тўловчи томонидан Солиқ кодексининг 28-бобига мувофиқ жавобгарлик белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг содир этилганлиги ҳолати аниқланса, камерал солиқ текширувини ўтказган мансабдор шахс солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳолатларини қайд этувчи далолатномани тузиши белгиланган. Шунингдек, мазкур Низомнинг 48-бадига кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар Солиқ кодексининг 165-моддаси еттинчи — ўн тўққизинчи қисмларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши ва кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор Солиқ кодексининг 166-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилиниши, 53-бандига кўра эса солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ихтиёрий бажармаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш Солиқ кодексининг 120-124-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ органи томонидан мустақил равишда амалга оширилиши белгиланган. СКнинг 88-моддасига кўра, солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади. Бу ҳолатда, жавобгар солиқ органи томонидан қўйилган талаб асоссиз деб ҳисоблаб, қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини ихтиёрий равишда тўламаганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. СК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши кераклиги, агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, ушбу модданинг бешинчи қисмида агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилиши, саккизинчи қисмида эса ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 майда 3237-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-бандига мувофиқ солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисидаги қуйидаги ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланмайди: ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар; юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар; солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар; солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар; тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар; юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар; ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар; молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлар таркибига киритилган ҳисоб маълумотлари. Аммо жавобгар битим тузишда контрагентига оид маълумотларни, хусусан унинг ишбилармонлик обрўси, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлиги, унинг молиявий ҳолатини ўрганмаган, бу борада лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган. Ваҳоланки, СКнинг 15-моддасида солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги, солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмаслиги белгиланган. Шунингдек, даъвогар Навоий вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисидаги 2022 йил 3 июндаги қарори қонуний кучда, ҳақиқий эмас деб топилмаган, бекор қилинмаган, солиқ органининг хатти-ҳаракатлари ваколатли орган томонидан ғайриқонуний деб топилмаган. Шунга кўра, суд ушбу битимнинг оқибатлари солиқ органи томонидан ушбу битимлар асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни қарздордан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 25-бандига кўра, солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади: солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда; товарлар (хизматлар) харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаганда; солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақфактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланганда; ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда; ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда; солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда; солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда; битимлар (операциялар) ҳақиқий эмас ва тадбиркорлик фаолияти доирасида даромад олишга қаратилмаган ёки (ва) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган деб топилганда; солиқ тўловчи томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, шунингдек, ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиришга, сайёр солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганда; солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда); ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда; солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олинишига олиб келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш занжиридаги битимлар (операциялар) иштирокчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда. СК 120-моддасининг иккинчи қисмида солиқ қарзи мазкур солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчидан, ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда эса — бошқа шахслардан ундирилиши, саккизинчи қисмида агар солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкинлиги, ўнинчи қисмида ушбу модда саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг қоидалари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилиши, ўн учинчи қисмида эса солиқ органи томонидан битимни тавсифлашни, солиқ тўловчининг мақомини ёки фаолияти хусусиятини ўзгартиришга асосланган бўлса ҳам солиқни суд тартибида ундириш амалга оширилиши белгиланган. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шартлиги қатъий белгилаб қўйилган. Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. ИПКнинг 72-моддасида далилларнинг мақбуллиги тушунчасига тўхтатилиб ўтилган бўлиб, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд жавобгарнинг контрагентлари фаолиятида солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, сотилган маҳсулотлар корхона бухгалтериясида акс эттирилмаганлиги, шунингдек жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлиги ҳамда жамият томонидан 83.810.017 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён қилинганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-179, 180 ва 186моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар Навоий вилояти солиқ бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “DIZAYN LOKOMOTIV SERVIS” ХКдан даъвогар Навоий вилояти солиқ бошқармасининг фойдасига 83.810.017 сўм қўшилган қиймат солиғи, олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “DIZAYN LOKOMOTIV SERVIS” ХКдан республика бюджетига 1.676.200 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки мазкур ҳал қилув қарори Судья Х.Х. Саъдуллаев қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилишлари (протест келтиришлари) мумкин.