Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2402/323 Дата решения 12.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение TOSHEV LOCHIN SHOMURODOVICH Ответчик / Подсудимый INDORAMAAGRO
Source ID 4ca5c4c4-7bf2-4f3b-9fff-f424fd141956 Claim ID PDF Hash 5fb2bbdf7e906f4e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
нинг 40-моддаси нинг 40 law
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
ФКнинг 4-моддаси ФКнинг 4 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 904 симв. Оригинал (узб.)
4-1805-2402/323-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2024 йил 12 март Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Ч.Абраевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Касби туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “TOSHEV LOCHIN SHOMURODOVICH” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMAAGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 51.255.004 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни фермерлар кенгаши вакили Т.Исмоилов (ишончнома асосида), даъвогар фермер хўжалиги раҳбари Ф.Тошев (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар вакили С.Исомов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Касби туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши(бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “TOSHEV LOCHIN SHOMURODOVICH” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб,Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “INDORAMAAGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 51.255.004 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасига асосан фермер хўжалиги томонидан 48 606 кг пахта хом-ашёси етказиб берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2021 йилги №121-сонли қарорнинг 8-иловасида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “Бухоро-102”, “Наманган-77” ва “С-6524” селекцион навларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланиши белгилангани боис жавобгар 51.255.004 сўм рағбатлантирувчи коэффициент тўлаб беришлиги ҳақида тушунтиришлар бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талаби асоссиз эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарори билан 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент 1,01 рақамига ўзгартирилганлиги, шундан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг 2021 йил топширган пахта хом ашёсига 1,01 коэффициент асосида рағбатлантирувчи сумма тўлаб берилгани маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 06.04.2021 йилда пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра Хўжалик (даъвогар) Харидор (жавобгар)га 2021 йил ҳосилидан 44.2 гектар ер майдонидан 128.2 тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини, “Харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактура орқали жавобгарга жами 48 606 кг 1-сорт, 1-синф, 5-типдаги “Бухоро-8” навли пахта хом ашёси топширилган. Топширилган пахта хом ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўлов амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121–сонли қарори билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари 8-иловага мувофиқ тасдиқланган бўлиб, унга кўра “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “С6524”, “Наманган-77”, “Бухоро-102” селекцион навлари учун белгиланган минимал харид нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланиши белгиланган. Даъвогар Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига асосан фермер хўжалиги жами топширган 48 606 кг “Бухоро8” навли пахта хом ашёсининг минимал нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўллаган ҳолда жавобгардан 51.255.004 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар томонидан жавобгарга топширилган жами 48 606 кг 341.700.180 сўм пахтага 1,15 коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланганда 51.255.027 сўм (341.700.180*15%) ташкил қилиши аниқланди. Шундан келиб чиққан ҳолда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарори билан 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент 1,01 рақамига ўзгартирилганлиги, шундан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг 2021 йил топширган пахта хом ашёсига 1,01 коэффициент асосида рағбатлантирувчи сумма тўлаб берилганлиги ҳақидаги эътирозига суд қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 40-моддасининг биринчи қисмига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қонуннинг 41-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Қонун ушбу моддасининг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилиши белгиланган. ФКнинг 4-моддасига биноан фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади. Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 юндаги 320-сонли қарорида у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан тадбиқ этилиши белгиланмаганлиги сабабли у амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 51.255.004 сўм рағбатлантирувчи коэффицент ҳамда олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 1.025.100,08 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан: Даъвогар “TOSHEV LOCHIN SHOMURODOVICH” фермер хўжалиги фойдасига 51.255.004 сўм рағбатлантирувчи коэффицент ҳамда олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.025.100,08 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев