← Назад
Решение #2902352 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
5 114 символов
4-1001-2421/2902-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 11 март
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Абдурафиқовнинг котиблигида, даъвогар
«Castle Village» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Tillomax
Fayz Savdo» масъулияти чекланган жамиятидан 5 215 000 cўм асосий қарз ва
521 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни, даъвогар вакили Д.Юсупов иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Castle Village» масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) ва «Tillomax Fayz Savdo» масъулияти чекланган жамияти
(матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 04 декабрда №104сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар (сотувчи)
даъвогар (сотиб олувчи)га товарни етказиб бериш, даъвогар эса уларни
қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
товар ҳақи тўлиқ тўланган.
Жавобгар томонидан ҳақи тўлиқ тўланган товар етказилмаганлиги
натижасида унинг даъвогар олдида 5 215 000 сўм асосий қарздорлиги юзага
келган.
Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 215 000 сўм асосий қарз ва 521 500 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво аризансини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб
юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд ишда иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини қонунда белгиланган тартибда белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг
биринчи ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Суд иш ҳужжатларини
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 04 декабрда №104сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Шартномаларга кўра жавобгар
даъвогарга товарни етказиб бериш, даъвогар эса уларни қабул қилиш ва
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома асосида даъвогар
томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилган. Бироқ, жавобгар
шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан,
товарни шартлашилган муддатда етказмаган ва 5 215 000 сўм асосий
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан
юборилган талабнома натижасиз қолдирилган. Мавжуд қарздорлик суммаси
иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини 5 215 000 сўмга
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар тўловларни ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 521 500 сўм пеня ундиришни
сўралган. Пеня шартнома шартларидан келиб чиққан ҳоолда ҳисобланган.
Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги
белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 215 000
сўм асосий қарз, 521 500 сўм пеня,34 000 сўм почта харажати, 340 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Tillomax Fayz Savdo» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар «Castle Village» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 5 215 000 сўм асосий қарз, 521 500 сўм пеня, 340 000 сўм давлат
божи ва 34 000 сўм почта харажатиундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов