Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/5323 Дата решения 11.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый TRK MEGA PLANET
Source ID 7c713aaa-4810-4dc0-9c67-bec55472dc87 Claim ID PDF Hash b50f19f6b582b21b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 565 символов
4-1001-2421/5323-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри март 2024 йил 11 Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Ш.Хасанов даъвогар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси жавобгар “TRK MEGA PLANET” МЧЖдан атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга етказилган 6 117 528,92 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TRK MEGA PLANET” МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 117 528,92 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 203 2-моддасига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа бир қатор амалдаги соҳавий қонунчилик талабларига риоя этилишига доир назорат-таҳлил тадбирларини амалга ошириш жараёнида Юнусобод туманида давлат рўйхатига олинган “TRK MEGA PLANET” МЧЖ томонидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга тегишлича зарар етказилиб, белгиланган компенсация тўловлари амалга оширилмасдан келинаётганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра, жавобгар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар қаторига киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарорига мувофиқ, жамият ишлаб чиқариш фаолият турига кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг 4-тоифасига мансублиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илова «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3-бандига кўра Ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади: турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси; ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси. Низомнинг 6-боб 22-бандига кўра атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I-IV тоифаларига мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4, 5 ва 6-иловаларга асосан белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади. Низомнинг 7-боб 26-бандига кўра 1 ва 2 тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунигача компенсация тўловини амалга оширадилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади. Ҳисобот йили тугагач аванс тўловлари биринчи — учинчи ва тўртинчи чорак якунларини инобатга олган ҳолда йиллик ҳисобот юритилиб, ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлигининг йил давомидаги ҳақиқий массасига мувофиқ, қайта ҳисоб китоб қилиниб, якуний тўлов қиймати ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўловга қаратилади. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар томонидан 2023 йил 3-чорак даври бўйича судга тақдим этилган ўзаро ҳисоб-китобга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида жами 6 117 528,92 сўм миқдорида компенсацион тўловларидан қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Иш ҳужжатларини, ўрганиш натижасида суд даъво юзасидан талаб қилинган 6 117 528,92 сўм тўланмаган компенсация тўловини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва ФКнинг 8, 234, 236, 244, 263, 333- моддалари ҳамда ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192, 2031 2035моддаларини қўллаб, суд, қарор қилди: Даъвогар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “TRK MEGA PLANET” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 6 117 528,92 сўм компенсация тўловлари ва 34.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “TRK MEGA PLANET” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 340.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов