← Назад
Решение #2902355 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| агар ушбу Кодекс | 267 | — | code_article | |
| али ушбу Кодекс | 265 | — | code_article | |
| СКнинг | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 124 | — | code_article |
Текст решения
11 210 символов
4-1001-2408/2590-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 11
март
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Абдурафиқовнинг котиблигида, даъвогар
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг жавобгар “OIL TRADE LIFE”
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 193 946 934 сўм қўшилган қиймат
солиғини бюджетга ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни ўз биносида, аризачи вакили Ж.Юнусов (ишоночнома асосида),
жавобгар раҳбари И.Тен иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “OIL TRADE LIFE” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 193 946
934 сўм қўшилган қиймат солиғини бюджет манфаатига ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларини такрорлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини рад
этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг 2023 йил 4 февралдаги
№ 20/1-01528-kt-сонли буйруғига асосан “OIL TRADE LIFE” маъсулияти
чекланган жамиятининг 2022 йилнинг 1 январь кунидан 2022 йилнинг 31
декабрь кунига қадар бўлган фаолиятида қўшилган қиймат солиғини тўғри
ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан
ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК”
деб юритилади) 138-моддасининг биринчи қисмига кўра камерал солиқ
текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти
тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда
маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.
Текширув натижасига кўра, жавобгарлар “OIL TRADE LIFE”
маъсулияти чекланган жамияти ҳамда “BAXT NEFT” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида тузилган битимлар асосида “шубҳали” молиявий
операциялар амлага оширилганлиги ҳамда “BAXT NEFT” масъулияти
чекланган жамияти томонидан қонунга зид тарзда расмийлаштириб берилган
ҳисобварақ-фактураларга “OIL TRADE LIFE” маъсулияти чекланган
жамиятининг солиқ ҳисоботида акс эттирилганлиги натижасида жами 193
946 934 сўмлик қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлиги
аниқланган.
Мазкур аниқланган ҳолат бўйича жавобгар “OIL TRADE LIFE”
маъсулияти чекланган жамиятига унинг шахсий кабинети орқали Тошкент
шаҳар солиқ бошқармасининг 2023 йил 23 февралдаги № 20/1-50773-сонли
талабномаси юборилиб, асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи
суммасига тузатиш киритган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини
тақдим этиш сўралган. Бироқ, белгиланган муддатда солиқ тўловчи
томонидан солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ёки ушбу фарқ
суммасини инкор қилувчи асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаган, солиқ
тўловчида аниқланган ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ва битим қалбакилиги
ҳолати ва уни оқибатларини қўллашга (солиқ қарзига) эътироз билдирилган.
Даъво аризадан кўринишича ўтказилган камерал солиқ текширувида,
қуйидагилар аниқланган.
Солиқ кодекси 14-моддасининг бешинчи қисмига асосан агар солиқ
тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз
солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини
камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетмакетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс
мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Ушбу моддаданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқни
суистеъмол қилишнинг, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун
тузилганлигининг)
ҳолатларини
аниқлаш,
шунингдек,
уларнинг
оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози
бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан
амалга оширилади деб қайд этилган.
Лекин шунга қарамай жавобгар контрагентлар билан шартнома
тузишдан олдин лозим даражада эҳтиёткорлик шартларини бажармаган.
Солиқ кодексининг 266-моддаси биринчи қисмига кўра, бюджетга
тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда, агар ушбу Кодекснинг
267-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи
ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим
бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ушбу Кодекснинг
265-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини
камайтиришга, қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда, яъни:
1) солиқ тўловчининг товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация
қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида
товарлардан (хизматлардан), фойдаланилганда реализация қилиш бўйича
айланмасига солиқ солиниши, шу жумладан нол ставка бўйича солиқ
солиниши лозим бўлганда;
2) олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи томонидан
ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ
суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда ҳамда
товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтказилганда;
3) товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ
бюджетга тўланганда ҳақли бўлади.
Ушбу ҳолатларда шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида
товарларни (хизматлар) реализация қилган контрагентларнинг бухгалтерия
ҳужжатларида акс эттирилмаган.
Солиқ кодекси 266-моддасининг ўн тўртинчи қисмига асосан, агар
ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки
кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид
далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни
ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли.
Даъвогар томонидан юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига амал
қилиниши текширилганда, жавобгарлар “OIL TRADE LIFE” маъсулияти
чекланган жамияти ҳамда “BAXT NEFT” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида тузилган битимлар асосида “шубҳали” молиявий операциялар
амлага оширилиб, “BAXT NEFT” масъулияти чекланган жамияти томонидан
қонунга зид тарзда расмийлаштириб берилган ҳисобварақ-фактуралар тақдим
этилганлиги натижасида 193 946 934 сўмлик қўшилган қиймат солиғи
асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланган.
Ваҳолангки, шартнома “OIL TRADE LIFE” маъсулияти чекланган
жамияти ҳамда “BAXT NEFT” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган бўлсада, “OIL TRADE LIFE” маъсулияти чекланган жамиятига
2022 йил 5 августдаги 07/61-сонли, 07/62-сонли ва 2022 йил 10 августдаги
08/66-сонли ҳисоб шартномаларига асосан ҳисобварақ-фактураларга асосан
етказиб берилган товар ёки ҳизматлар “BAXT NEFT” масъулияти чекланган
жамияти томонидан эмас, балки бошқа шахслар томонидан кўрсатилган.
Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар яъни, жавобгарнинг
контрагентларида товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи
ҳужжатлар, шунингдек ушбу контрагентларнинг эгалигида автотранспорт
воситалари мавжудлиги, бошқа ташкилотлар билан транспорт шартномалари
тузганлиги, балансида асосий воситалар мавжудлиги, ишлаб чиқариш
активлари, омборхона ва транспорт воситалари мавжудлиги ҳамда ушбу
контрагентлар фаолияти давомида асбоб-ускуна ёки транспорт воситаларини
ижарага олиш учун пул маблағларни бошқа ташкилотларга ўтказиб
берганлигини тасдиқловчи далиллар ва ҳужжатлар мавжуд эмас.
СКнинг 15-моддасига кўра солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар
контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ
тўловчилар
сифатида
ҳисобга
қўйилганлигини,
контрагентнинг
ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари
мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш
қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар
(кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим
даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан
олинмайди.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ
органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги
ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини
беради.
СК 266-моддасининг ўн бешинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш
ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик
учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд
бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни
амалга оширишга ҳақли.
Шунингдек, СК 120-моддасининг (солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги
умумий қоидалар) 8-қисмида, агар солиқ тўловчининг товарларни
(хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа
даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган
бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши
мумкинлиги, ўнинчи қисмида, товарларни (хизматларни) реализация
қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки
бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб
берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилади деб белгиланган.
Ушбу модданинг саккизинчи-ўнинчи қисмларида назарда тутилган
ҳолларда солиқ қарзини ундириш суд тартибида амалга оширилади.
Солиқни суд тартибида ундириш қуйидаги ҳолларда ҳам амалга
оширилади, агар солиқни тўлаш мажбурияти:
1) солиқ органи томонидан битимни тавсифлашни, солиқ тўловчининг
мақомини ёки фаолияти хусусиятини ўзгартиришга асосланган бодса;
2) ўзаро алоқадор шахслар ўртасида битимлар тузилиши муносабати
билан трансферт нарх белгилаш чоғидаги солиқ назорати натижаларига кўра
юзага келган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 124-моддасига
мувофиқ, қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимнинг ҳақиқий
эмаслиги юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина
тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Агар битим
бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик
битими), тарафлар томонидан ҳақиқатда назарда тутган битимга доир
қоидалар қўлланилади.
Шунга кўра, даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар
асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни қарздордан ундириш
ҳақидаги талаби асосли ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “OIL TRADE LIFE” маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан давлат бюджетига 193 946 934 сўм қўшилган қиймат солиғи,
34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “OIL TRADE LIFE” маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 3 878 938,68 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов