← Назад
Решение #2902356 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
5 779 символов
4-1001-2421/4269-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 07 март
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котиблигида, даъвогар «Trust
Important Trade» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Itouch
union» масъулияти чекланган жамиятидан 104 315 300 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар
вакили Н.Кимсанов (ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Trust Important Trade» масъулияти чекланган жамияти (матнда
даъвогар деб юритилади) ва «Itouch union» масъулияти чекланган жамияти
(матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 06 январда 8-сонли
олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи)
жавобгар (сотиб олувчи)га товарни етказиб бериш, жавобгар эса уларни
қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга ҳисобварақ-фактурага асосан товар етказилган.
Жавобгар томонидан олинган товар ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги
натижасида унинг даъвогар олдида 104 315 300 сўм асосий қарздорлиги
юзага келган.
Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 104 315 300 сўм асосий қарзундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб
юритилади) 170-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво
талабини тўлиққ аноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини қонунда белгиланган тартибда белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг
биринчи ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Суд иш ҳужжатларини
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини тўлиққаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига
(матнда ФК деб юритилади) кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 06 январда 8-сонли
олди-сотди шартномалари тузилган.
Шартномаларга кўра даъвогар товарни сотиши, жавобгар эса уни қабул
қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган.
Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактурага
асосан товар етказилган.
Шартноманинг шартларига кўра товар учун 100 фоиз олдиндан
тўланишига келишилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, сотиб олинган товар ҳақини шартлашилган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 104 315 300 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан
юборилган талабнома натижасиз қолдирилган.
Мавжуд қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини
топди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини 104 315
300 сўмга тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиққаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 104 315 300
сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати, 2 086 306 сўм давлат божи ва
ундиришни лозим топиб ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Itouch union» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар «Trust Important Trade» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига104 315 300 сўм асосий қарз, 2 086 306 сўм давлат божи ва 34 000
сўм почта харажатиундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов