Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/4384 Дата решения 07.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый STATUS TRANS PROJECT
Source ID 3978b733-f714-4c28-b25f-0b6275b433bc Claim ID PDF Hash f5bc882f5a32f38b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 22-моддаси нинг 22 law
зР СКнинг 123-моддаси зР СК 123 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения 4 539 символов
4-1001-2421/4384-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 7 март Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котиблигида, даъвогар Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «STATUS TRANS PROJECT» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 7 658 230,64 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Иногамов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «STATUS TRANS PROJECT» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 7 658 230,64 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, «STATUS TRANS PROJECT» масъулияти чекланган жамиятининг солиқ бўйича 21.11.2023 йил ҳолатига жами мажбурий ундирувга қаратилмаган қарздорлиги 7 658 230,64 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда ЎзР СК деб юритилади)нинг 22-моддаси, биринчи қисми, 1-бандида, солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шарт эканлиги, ЎзР СКнинг 85моддаси, биринчи қисмида эса солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбурияти эканлиги белгиланган. ЎзР СКнинг 123-моддасига асосан агар мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг 7 658 230,64 сўм солиқ қарздорлиги ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд, даъвогарнинг 7 658 230,64 сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - «STATUS TRANS PROJECT» масъулияти чекланган жамиятининг 7 658 230,64 сўм солиқ қарздорлиги ва 34.000 сўм почта харажатлари жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан даъвогар – Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси фойдасига ундирилсин. Жавобгар - «STATUS TRANS PROJECT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 340 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов