← Назад
Решение #2902359 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
5 926 символов
4-1001-2421/4822-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲА Л ҚИ Л УВ Қ АР О Р И
Тошкент шаҳри
март
2024 йил 07
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котиблигида, даъвогар «Garand
Legal Service» адвакатлик бюросининг жавобгар «Ria Building Construction
Group» масъулияти чекланган жамиятидан 11 200 000 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар
вакили А.Лубенец (раҳбар) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Garand Legal Service» адвакатлик бюроси (матнда даъвогар деб
юритилади) ва «Ria Building Construction Group» масъулияти чекланган
жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 04 январда №
04/2019-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (хизмат
кўрсатувчи) жавобгар (мижоз)га юридик хизмат кўрсатиш, жавобгар эса
кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга ҳисобварақ-фактурага асосан юридик хизмат кўрсатилган.
Жавобгар томонидан кўрсатилган хизмат ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги
натижасида унинг даъвогар олдида 11 200 000 сўм асосий қарздорлиги юзага
келган.
Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 11 200 000 сўм асосий қарз ва 352 240 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини қонунда белгиланган тартибда белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг
биринчи ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини
қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Суд иш ҳужжатларини
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига
(матнда ФК деб юритилади) кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2019 йил 04 январда №
04/2019-сонли
юридик
хизмат
кўрсатиш
тўғрисидаги
шартномалари тузилган.
Шартномаларга кўра даъвогар жавобгарга юридик хизмат кўрсатиш,
жавобгар эса кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактурага
асосан юридик хизмат кўрсатилган.
Шартноманинг шартларига кўра кўрсатилган хизмат учун 100 фоиз
олдиндан тўланишига келишилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, кўрсатилган хизмат ҳақини шартлашилган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 11 200 000 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан
юборилган талабнома натижасиз қолдирилган.
Мавжуд қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий
қарз ундириш талабини 11 200 000 сўмга тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11 200 000
сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ва 340 000 сўм давлат божи ва
ундиришни лозим топиб ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Ria Building Construction Group» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар «Garand Legal Service» адвакатлик бюроси
фойдасига11 200 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 340 000 сўм давлат
божи ва 34 000 сўм почта харажатиундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов