Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/3274 Дата решения 06.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ORLANDO GROUP SERVICE
Source ID 4ab798c4-f28b-4281-94c2-eca5b2c55d57 Claim ID PDF Hash ecd565f52bc6d2d5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 11 586 символов
4-1001-2421/3274-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри март 2024 йил 6 Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котиблигида, аризачи Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг жавобгар «ORLANDO GROUP SERVICE» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 71 119 613,93 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Ф.Асадуллаев (ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, «ORLANDO GROUP SERVICE» масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан71 119 613,93 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари (импорт) бўйича 01.01.2024 йил ҳолатига 38 190 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги қолганлиги ва ушбу қарздорликка5 фоиз миқдорида, яъни 71 119 613,93 сўм жарима ҳисобланганлиги маълум қилди. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини, важларини ва кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, ариза талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларига кўра, аризачи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, жавобгарнинг 01.01.2024 йил ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган 38 190 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарзи мавжудлигини асос қилиб, унга нисбатан юқорида қайд этилган Низомга асосан 71 119 613,93 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайди. Низомнинг 28-бандига кўра, Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда - талабнома) юборилади. Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади. Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномада белгиланган 10 кунлик муддатда жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилиниши тўлиқ ёкиқисман таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси репатриация қилинган активлар миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда, талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади; Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимидарасмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади. Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги “Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-192-сон қарорининг 1-бандига кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар қўллаш тўхтатилиши ва ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг ҳақиқатан қуйидаги шартномалар бўйича дебитор қарздорлиги бўлган: Бирлашган Араб Амирликларининг “LG Electronics Overseas Trading FZE” компанияси билан тузилган IDN 207151618207192582210200001-сонли шартнома бўйича 38 190 АҚШ доллари. ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 217-моддаси биринчи қисми 6-хатбошисига мувофиқ, молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно. Шунингдек, аризачи томонидан жавобгарга 17.01.2024 йилда 22-06855-сонли талабнома юборилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. ИПК 68-моддасининг иккинчи қисига кўра, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Аризачи томонидан тақдим қилинган Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)дан олинган маълумотларга кўра, жавобгарнинг жами 38 190 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги қолган. Мазкур ҳолатда, суд аризачининг жавобгарга нисбатан 71 119 613,93 сўм (5 фоиз) жарима қўллаш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, аризачининг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186, 192, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Аризачи Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «ORLANDO GROUP SERVICE» МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра жами 71 119 613,93 сўм миқдорида молиявий жарима қўллансин. Қўлланилган жаримани қонунчилик талаблари асосида ундириш вазифаси аризачи Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар «ORLANDO GROUP SERVICE» МЧЖдан аризачи Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси фойдасига 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг суд харажатини ундириш қисмига ижро варақаси берилсин. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов