← Назад
Решение #2902368 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 379 символов
4-1001-2421/4665-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
март
2024 йил 06
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов, даъвогар
«Biznes Aziya» масъулият чекланган жамиятининг жавобгар «Абдуллаев
Камил Абдуллаевич» якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан 690 822,45 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризада қайд этилишича «Biznes Aziya» масъулият чекланган
жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва «Абдуллаев Камил
Абдуллаевич» якка тартибдаги тадбиркор(матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2021 йил 11 январда Z 303/1-сонли олди-сотди шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га
товарни сотиш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга
ҳисоб-фактураларга асосан товар етказилган.
Жавобгар
томонидан
олинган
товар
ҳақи
тўлиқ
тўланмаганлигинатижасида унинг даъвогар олдида 690 822,45сўм асосий
қарздорлиги юзага келган.
Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 690 822,45 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи
ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз
ҳуқуқ
ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк
қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш
ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга
ҳисоб-фактураларга асосан товар етказилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, сотиб олинган товар ҳақини шартлашилган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 690 822,45 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган.
Иш ҳужжатлариладан жавобгарнинг асосий қарзи 690 822,45 сўмни
ташкил этиши ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвонинг асосий қарз
ундириш талабини тулиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд
этилганларга
асосланиб
суд,
даъвогарнинг
даъво
талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 690 822,45 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 34 000 сўм почта
ва 340 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал
4
кодексининг 118, 176-179, 203 , 2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Абдуллаев Камил Абдуллаевич» якка тартибдаги
тадбиркорҳисобидан даъвогар «Biznes Aziya» масъулият чекланган жамияти
фойдасига 690 822,45 сўм асосий қарз, 340 000 сўм давлат божи ва 34 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов