Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/3619 Дата решения 06.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Green Solution Ответчик / Подсудимый Partner House City
Source ID 4c18d48f-b233-4c8b-b437-a85cb0bc73de Claim ID PDF Hash cb2be4d09333c5bb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Текст решения 8 518 символов
4-1001-2421/3619-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 6 март Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачевнинг Л.Шодиевнинг котиблигида, даъвогар «Green Solution» масъулияти чекланган жамияти жавобгар «Partner House City» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 600 000 000 сўм асосий қарз ва 23 280 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ким (05.02.2024 йилдаги № 05/02-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили А.Қодиров (30.01.2024 йилдаги № 30/01-сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Green Solution» масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва «Partner House City» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 10 июлда № GS/2023-23-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га “Новый колесный экскаватор Volvo EW 145B Prime” техника воситасини етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга ҳисобварақ-фактураларга асосан маҳсулот етказилган. Жавобгар томонидан олинган товар ҳақи тўланмаганлиги сабабли даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 600 000 000 сўм асосий қарз ва 23 280 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво юзасидан эътироз билдириб, даъвогар етказиб берган экскаватор техникаси олд ойнаси ёриқ ва ички компьютер хизмати ишга яроқсиз ҳолатда эканлигини, даъвогар томонидан ушбу камчиликлар бартараф этилганидан кейин шартномада келишилган пул суммасини ўтказиб беришини билдириб, даъво талабларини рад этишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 437-моддаси мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 июлда № GS/2023-23-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгарга баҳоси 1 830 000 000 сўмни ташкил этган 1 дона “Новый колесный экскаватор Volvo EW 145B Prime” техника воситасини етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан жавобгарга 10.07.2023 йилдаги № 59-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан шартномада белгиланган баҳоси 1 830 000 000 сўмни ташкил этган 1 дона “Новый колесный экскаватор Volvo EW 145B Prime” техника воситаси етказиб берилган. Шартноманинг 3.3-бандида, жавобгар (сотиб олувчи) мазкур шартнома имзоланган кундан 5 кун ичида 700 000 000 сўм пул маблағларини тўлаши, 3.4-бандида, шартнома бўйича маҳсулотнинг қолган тўловини, яъни 1 130 000 000 сўм қисмини шартномада белгиланган тўлов жадвалига асосан тўлаб бориши белгиланган. Тарафлар томонидан имзоланган шартномадаги тўлов жадвалига кўра, жавобгар (сотиб олувчи) 31.07.2023 йилда 200 000 000 сўм; 31.08.2023 йилда 226 000 000 сўм; 30.09.2023 йилда 226 000 000 сўм; 31.10.2023 йилда 226 000 000 сўм; 30.11.2023 йилда 226 000 000 сўм ва 20.12.2023 йилда 226 000 000 сўм жами 1 130 000 000 сўм тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, махсулотни 10.07.2023 йилдаги № 59-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан қабул қилиб олган бўлсада, маҳсулот ҳақини белгиланган муддатларда тўлиқ тўламаган ва 600 000 000сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан юборилган талабнома натижасиз қолдирилган. Мазкур қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Суд жавобгар вакилининг экскаватор техникаси олд ойнаси ёриқ ва ички компьютер хизмати ишга яроқсиз ҳолатда эканлигини, даъвогар томонидан ушбу камчиликлар бартараф этилганидан кейин шартномада келишилган пул суммасини ўтказиб бериш ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, даъвогар томонидан етказиб берилган техника воситаси 10.07.2023 йилдаги № 59-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан даъво аризаси киритилгунга қадар, яъни 210 кун ичида етказиб берилган техника воситасида камчиликлар аниқланганлиги ҳақида жавобгар эътироз билдирмаган. Шунингдек, даъво талабларида жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги, мазкур ҳолатда жавобгардан 23 280 000 сўм пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида тўлов муддатини кечиктирган тараф ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,04 фоизи, бироқ шартнома суммасининг жами 5 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан пеня суммаси бажарилмаган мажбуриятнинг жами суммаси, яъни 600 000 000 сўм пул маблағи 97 кун кечиктирилган деб баҳоланиб, жами 23 280 000 сўм пеня ҳисобланган. Бироқ, тарафлар томонидан имзоланган шартномадаги тўлов жадвалига кўра, жавобгар тўлов жадвалига кўра 31.10.2023 йилдаги тўлов бўйича 148 000 000 сўм пул маблағларини 96 кунга (59 200 x 96= 5 683 200 сўм), 30.11.2023 йилдаги 226 000 000 сўм пул маблағларини 66 кунга (90 400 x 67= 5 966 400 сўм) ва 20.12.2023 йилдаги 226 000 000 сўм пул маблағларини 37 кунга (90 400 x 47= 4 158 400 сўм) кечиктирган. Шу боис суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини қайта ҳисоблаб чиққанда, пеня суммаси 15 808 000 сўмни ташкил этди ва пеня миқдори шартнома шартлари бўйича минимал миқдорда белгиланганлигини инобатга олган ҳолда ушбу суммага қаноатлантиришни лозим топди.. Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 600 000 000 сўм асосий қарз, 15 808 000 сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати ва 6 232 800 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Partner House City» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «Green Solution» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 600 000 000 сўм асосий қарз, 15 808 000 сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати ва 6 232 800 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов