← Назад
Решение #2902371 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 855 символов
4-1001-2421/4846-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
март
2024 йил 06
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов, даъвогар
«Biotron Pharma» масъулият чекланган жамияти жавобгар «Shah-Sev-TibServis» хусусий корхонасиҳисобидан 2 935 320 сўм асосий қарз ва 1 467 660
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Biotron Pharma» масъулият чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) ва «Shah-Sev-Tib-Servis» хусусий корхонаси(матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2021 йил 08 январда R-104-сонли олди-сотди
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгар (сотиб
олувчи)га товарни сотиш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга
ҳисоб-фактураларга асосан товар етказилган.
Жавобгар
томонидан
олинган
товар
ҳақи
тўлиқ
тўланмаганлигинатижасида унинг даъвогар олдида 2 935 320 сўм асосий
қарздорлиги юзага келган.
Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 2 935 320 сўм асосий қарз ва 1 467 660 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи
ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз
ҳуқуқ
ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк
қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш
ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини
олади.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга
ҳисоб-фактураларга асосан товар етказилган.
Шартноманинг 2.4 бандига кўра, маҳсулот учун қолган тўловлар
маҳсулот етказиб берилгандан сўнг 30 кун ичида тўлаб берилиши керак.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, сотиб олинган товар ҳақини шартлашилган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 2 935 320сўм асосий қарздорликка йўл қўйган.
Жавобгар асосий қарзи 2 935 320 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини
топганлиги боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тулиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар тўловларни ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 1 467 660сўм пеня ундириш
сўралган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 5.6 бандига кўра товар ҳақини тўлашни кечиктирган
сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг
0,4 фоизи, бироқ жами бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15
июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни
инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 1 467 660сўм пеняни 350 000
сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд
этилганларга
асосланиб
суд,
даъвогарнинг
даъво
талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 2 935 320 сўм асосий қарз, 350 000 сўм пеня, олдиндан тўланган
34 000 сўм почта ва 340 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
4
5
кодексининг 118, 176-179, 203 , 203 -моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Shah-Sev-Tib-Servis» хусусий корхонасиҳисобидан даъвогар
«Biotron Pharma» масъулият чекланган жамияти фойдасига 2 935 320 сўм
асосий қарз, 340 000 сўм давлат божи, 350 000 сўм пеня ва 34 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов