Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2401/2746 Дата решения 05.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Biotron Pharma Ответчик / Подсудимый ZBZ PHARM LYUBIMAYA 8888
Source ID 4e8d58a1-c8ea-442d-8a8b-eb04eba4cd99 Claim ID PDF Hash ca02a031f792bf88... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения 5 282 символов
4-1001-2401/2746-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲА Л ҚИ Л УВ Қ АР О Р И Тошкент шаҳри март 2024 йил 05 Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котиблигида, даъвогар «Biotron Pharma» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ZBZ PHARM LYUBIMAYA 8888» масъулияти чекланган жамиятидан 540 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, тараф вакиллари иштирокисиз ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Biotron Pharma» масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва «ZBZ PHARM LYUBIMAYA 8888» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га дори воситаларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга ҳисобварақ-фактурага асосан товар етказилган. Жавобгар томонидан олинган товар ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 540 000 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 540 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва давогардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қонунда белгиланган тартибда белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига (матнда ФК деб юритилади) кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида олди-сотди шартномалари тузилган. Шартномаларга кўра даъвогар дори воситаларини сотиши, жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактурага асосан товар етказилган. Шартноманинг шартларига кўра товар учун 100 фоиз олдиндан тўланишига келишилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, сотиб олинган товар ҳақини шартлашилган муддатда тўлиқ тўламаган ва 540 000 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан юборилган талабнома натижасиз қолдирилган. Мавжуд қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини 540 000 сўмга тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 540 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажати ва 340 000 сўм давлат божи ва ундиришни лозим топиб ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «ZBZ PHARM LYUBIMAYA 8888» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «Biotron Pharma» масъулияти чекланган жамияти фойдасига540 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 340 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатиундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов