← Назад
Решение #2902377 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 221 символов
****-сонли иқтисодий иш
судья Ҳ.Саъдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
2026 йил 23 февраль
Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Саъдуллаев Савдо-саноат
палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** манфаатида жавобгар ****дан
4.980.053 сўм асосий қарз ва 2.490.027 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси даъвогар **** (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси киритиб, ****
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4.980.053 сўм асосий қарз
ва 2.490.027 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиши, ушбу
модданинг тўққизинчи қисмига кўра эса суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текшириши, далиллар билан танишиши, ашёвий далилларни кўздан кечириши ва
ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этмаган.
Суд ишдаги мавжуд хужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 августда 23-сонли
маҳсулот етказиб бериш ва транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга маҳаллий ўғит етказиб бериш ва ушбу
маҳсулотни ташиш хизмати кўрсатиш, жавобгар эса уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига мувофиқ ҳамда тарафлар ўртасида
тасдиқланган 2025 йил 4 сентябрдаги 23-сонли ҳисоб-фактурага асосан жавобгарга
жами 4.980.053 сўмлик маҳаллий ўғит етказиб берган ва ушбу маҳсулотни ўз
ҳисобидан транспорт воситасида ташиб берган.
Шартномаларда кўрсатиладиган хизматлар ва етказиб бериладиган
маҳсулотлар учун олдиндан 100 фоиз тўлов назарда тутилган.
Бироқ, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, етказиб
берилган маҳсулот ва кўрсатилган транспорт хизмати учун тўловларни амалга
оширмаган. Натижада унинг даъвогар олдида шунча миқдорида муддати ўтган
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақидаги 2025 йил 11 нояябрдаги
талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Шунга кўра, суд асосий талабни қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 2.490.027 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
2
Шартномаларнинг 4.2-бандида етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи, аммо ушбу сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўланиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулот ҳақи
кечиктирилганлиги сабабли даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига асосан қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня
миқдорини 500.000 сўмгача камайтиришни, талабнинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига асосан агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар ****нинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** ҳисобидан даъвогар **** фойдасига 4.980.053 сўм асосий
қарз, 500.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар **** ҳисобидан давлат бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки у кучга кирган санадан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ҳ.Саъдуллаев
3