← Назад
Решение #2902436 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ФКнинг | 9 | — | law | |
| ФКнинг | 231 | — | law | |
| ФКнинг | 212 | — | law | |
| нинг | 55 | — | law | |
| Конституция | 66 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
23 567 символов
4-1601-2303/4785-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Ж.С.Мусабоев
Апелляция инстанцияда
маърузачи судья А.Иномов
Тафтиш инстанцияда
маърузачи судья
А.Хоназаров
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ АР О Р И
Наманган шаҳри
февраль
2024
йил
16
Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья
А.Хоназаровнинг
раислигида,
судьялар
Қ.Ходжаев
ва
А.Мухиддиновлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Yagona Trans
Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “Iqbol” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан ноқонуний қурилган деворни ўз ҳисобидан
бузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори
ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 15 декабрдаги қарори устидан “Iqbol” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикоятини, даъвогар
раҳбари М.Нуриллаев ва унинг вакиллари Б.Саттаров, Я.Курбанов
(ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Р.Охунжанов ва унинг вакиллари
адвокат
Р.Турабаев
(ордер
асосида),
Х.Охунжонов,
Ж.Акрамов
(ишончномалар асосида), ишга низони предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган
“O`ZGASHKLITI” Наманган вилоят филиали вакили Р.Эсенбаев, ишга
мутахассис сифатида жалб этилган Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги бошқармаси мутахассиси А.Мамажонов (ишончнома
асосида), Кадастрлар палатасининг Наманган вилоят бошқармаси
мутахассиси Д.Нурматов (ишончнома асосида), “Elparvarmediа” оммавий
ахборот воситаси журналисти Х.Турдиқулов (гувохнома асосида) ва оператор
Ш.Қурбоновларнинг иштирокида суднинг ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Yagona Trans Savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) “Iqbol” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, чегарани бузиб ичкарига 1,5 метр масофага
кириб, ўзбошимчалик билан қуриб олинган деворни ўз ҳисобидан буздириш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанциянинг суд мажлисида даъвогар даъвосига аниқлик
киритиб, қонун талабларини бузиб қуриб олинган деворни ўз ҳисобидан
буздириш мажбуриятини юклашни сўраб ариза тақдим этган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 30 августдаги ажрими билан
ариза иш юритишга қабул қилинган, шу ажрим асосида “AVALON
MOTORS” масъулияти чекланган жамияти низони предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган ва Наманган вилоят қурилиш бошқармаси, кадастрлар палатаси
Наманган вилоят бошқармасидан мутахассис жалб қилинган.
2023 йил 7 сентябрдаги ажрим билан “O`ZGASHKLITI” низони
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
2023 йил 15 сентябрдаги ажрим билан ишга Наманган вилоят қурилиш
соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси низони предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар
зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 1 (бир) ой ичида
Наманган шаҳар, Фурқат МФЙ, Ғирвонсой кўчасидаги даъвогарнинг кўп
қаватли турар-жой биносига яқин қуриб олинган деворни ўз ҳисобидан
буздириш мажбурияти юклатилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини ундириш
белгиланган.
Жавобгар Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўраган.
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 29 ноябрдаги ажрими билан ишга мутахассис
сифатида Наманган вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасидан
ходим жалб қилинган.
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 декабрдаги ажрими билан ишга мутахассис
сифатида “Zarkent-Loyiha Qurilish” хусусий корхонасини лойихалаш
ишларини амалга оширган ходими мутахассис сифатида жалб этилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 15 декабрдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга тафтиш шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори
ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 15 декабрдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, “Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини
ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш” ШНҚ 2.07.01.03нинг
1-мажбурий ёнғинга қарши талаблар бўлимининг 15-банди фақат жавобгарга
нисбатан тадбиқ этилганлиги, ушбу талаб даъвогар томонидан ҳам
бузилганлиги ва низони ўзаро келишув йўли билан ёки компенсация тўлаш
орқали бартараф этиш ҳақидаги Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг хатини
тақдим этилган бўлсада, маълумот инобатга олинмаганлиги, Ўзбекистон
Республикаси аҳолини яшаш жойлари атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
санитария меъёр ва қоидалари” САН Қ ва М 0350-17 6.1.1 бобида суньий
минерал буёқ ишлаб чиқариш корхоналари аҳоли саломатлиги учун
хавфлилик даражаси 3-синфига киритилганлиги, аҳоли хонадонигача 300
метрли санитария мухофаза минтақаси ажратиш белгиланганлиги, даъвогар
томонидан қурилган кўп қаватли уйни жойлаштиришда юқорида қайд
этилган нормага амал қилинмаганлиги, “O`ZGASHKLITI” ДУКнинг 2023 йил
11
октябрдаги
45/214-23-сонли маълумотномасида даъвогарга тегишли кўп қаватли тураржой биносининг бурчак қисми 54 см (0,71 м2) ва 89 см (1,89 м2) жавобгар
ҳудудига кириб кетганлигии кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 212моддасининг айнан қайси талабларига биноан девор ўзбошимчалик билан
қурилганлиги ҳақида суд хулосасида баён этилмаганлиги, даъвогар
томонидан аҳоли ҳаракатланиши учун мўлжалланган кўчанинг устига кўп
қаватли турар-жой қуриб олинганлиги, низо бўйича даъво аризаси билан
даъвогарнинг судга мурожаат қилиш ваколати йўқлиги, бу ҳуқуқ тегишли
ваколатли давлат органига берилганлиги, ёнғинга қарши талабларда 5-8
метрли ва 8-10 метрли оралиқ масофа бўлиши лозимлиги қайд этилган
бўлсада ушбу масофа қайси тарафнинг ҳудудидан ажратилиши лозимлиги
аниқланмаганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари ва унинг вакили тафтиш шикоятини
қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрадилар.
2024 йил 07 февралда суд мажлисида иштирок этган, ишга низони
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси вакили 300 м3дан юқори
ҳажмга эга объектлар рўйхатдан ўтказилиши, даъвогар ва жавобгарнинг
биноларини жойлашуви рўйхатдан ўтказилганлигини, жавобгар томонидан
қурилган девор рўйхатдан ўтказилмаганлигини маълум қилган.
2024 йил 07 февралда суд мажлисида иштирок этган, ишга низони
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган “AVALON MOTORS” масъулияти чекланган
жамияти вакили ваколатли органлар томонидан тасдиқланган ва жавобгар
раҳбарининг розилиги олинган ҳудудда бино-иншоотни лойиҳалаштириш
режаси тасдиқланганлигини, ўзи томонидан қурилиши режалаштирилган
бинони қисқартириб, йўл учун жой қолдирганлигини, бироқ жавобгар
жамият қолдирилган йўл устига девор қуриб олганлиги натижасида илгари
мавжуд бўлган йўл бугунги кунда мавжуд эмаслигини, қурилишлар ўзаро
келишилган ҳолда амалга оширилганлигини билдириб кўргазма берган.
Суд мажлисида ишга низони предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган
“O`ZGASHKLITI” Наманган вилоят филиали вакили филиал хизмат
кўрсатувчи ташкилот эканлигини, даъвогар ва жавобгар томонидан тақдим
этилган ҳужжатларга асосан қизил чизиқлар ўрганилганлигини ва хизмат
кўрсатилганлигини маълум қилди.
2024 йил 15 февралда суд мажлисида иштирок этган, мутахассис
сифатида жалб этилган “Zarkent-Loyiha Qurilish” хусусий корхонаси ходими
даъвогарга тегишли бино-иншоотларини лойиҳалашдан аввал қурилиш
бўйича ваколатли органлар томонидан тасдиқланган ҳудуд чизмаси тақдим
этилганлиги, кўп қаватли бино даъвогарнинг қизил чизиғидан энг яқин
нуқтасидан 5 метр атрофида майдон ташлаб лойиҳалаштирилганлиги,
лойиҳалаш жараёнида девор бўлмаганлигини билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой
коммунал
хўжалик
бошқармаси
мутахассиси
девор
ноқонуний
қурилганлигини, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик бошқармасини
розилиги олинмаганлигини, даъвогар томонидан қурилган кўп қаватли бино
ваколатли органларнинг розилиги билан қурилганлигини билдирди.
Суд мажлисида кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси
мутахассиси кўп қаватли уйлар учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб
берилганлигини билдирди.
Суд мажлиси куни вақти ҳақида хабардор этилган ва судга жалб
этилган бошқа шахсларнинг иштироки таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига кўра, тафтиш
тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок
этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг
127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув
қарори ва қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикоятини эса
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар ҳокимининг
2018 йил 20 сентябрдаги 1366-сонли қарори билан “Namangan istiqlol bo’gi”
масъулияти чекланган жамиятига Наманган шаҳар, Ғирвонсой кўчаси
ҳудудида жойлашган шаҳар ҳокимлиги заҳирасидаги 12000 кв.м. ер майдони
“Миллий чойхона ва меҳмонхона” қурилиши учун доимий фойдаланишга
бириктириб берилган, ер майдонининг чегаралари тегишли қизил чизиқ
билан белгилаб қўйилган. 2021 йил 12 ноябрдаги олди-сотди шартномасига
асосан мазкур ер майдонини қурилиши тугалланмаган бино иншоотларини
даъвогар “Namangan istiqlol bo’gi” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб
олган ҳамда 2022 йил 1 мартда мазкур бино-иншоотлар тегишли тартибда
давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар томонидан тегишли тартибда
рухсатномалар олингандан сўнг мазкур ер участкасида савдо ва маиший
хизмат кўрсатиш шахобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар-жой
биноси қуриб битказилган. Мазкур ер майдонига чегарадош бўлган, кўп
қаватли турар-жой биносига яқин бўлган ҳудудган жавобгар томонидан
девор қуриб олинган.
Бунинг натижасида кўп қаватли уйнинг яшаш хонадонларига қуёш
нури тушиши билан боғлиқ шаҳарсозлиқ норма қоидалари (бундан буён
матнда ШНҚ деб юритилади) бузилган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг
деворни бузиш тўғрисидаги огоҳлантиришлари оқибатсиз қолдирилган.
ШНҚнинг 21.1-бандига кўра, турар-жой бинолари, турар-жой ва
жамоат, шунингдек саноат бинолари ўртасидаги масофалар қуёш нурининг
тушиши (инсоляция) ва ёритилганликни ҳисоблашлар асосида, асосий тураржой бинолари ва хонадонлари ёнидаги ҳовлиларнинг кўриниши чегаралари,
шунингдек ёнғинга қарши талабларга мувофиқ тарзда қабул қилиниши
зарурлиги, 26-бандида эса турар-жой ва жамоат бинолари орасидаги
масофалар сифатида қуёш тушиш ва ёритиш, асосий турар-жой бинолари ва
хонадонлар ёнидаги ҳовлиларнинг кўриниш чегараланиши нормалари,
шунингдек ёнғинга қарши талаблар кабиларга мувофиқ келадиган энг кам
масофалар қабул қилиниши лозимлиги белгиланган.
ШНҚнинг 1-мажбурий ёнғинга қарши талаблар бўлимининг
15-бандида, тор кўчалар ва пиёда йўлларни лойихалашда ўт ўчириш
машиналарининг турар-жой ва жамоат биноларига, шу жумладан, ичига ва
ёнига қурилган биноларига етиб бориши имконини ва ўт ўчирувчиларнинг
автозиналар ёки автокўтаргичлардан исталган хонадан ёки хонага ета
олишини таъмилаш лозимлиги ҳамда тор-тор кўчанинг четидан бино
деворигача бўлган масофа одатда 9 қаватгача бўлган бинолар учун 5-8 метр
ва 9 ва ундан ортиқ қаватли бинолар учун 8-10 метр қабул қилиниши
белгиланган.
Шунингдек, Наманган шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
бўлимининг 2023 йил 6 октябрдаги хатида ҳам жавобгар томонидан қурилган
девор ШНҚ талабларига зид қурилганлиги маълум қилинган.
Бундан
ташқари,
Наманган
вилоят
фавқулодда
вазиятлар
бошқармасининг 2023 йил 17 июлдаги маълумотномасида ҳам ШНҚда
белгиланган талабларга зид равишда жавобгар томонидан девор
қурилганлиги маълум қилинган.
Шу билан бирга, 2023 йил 3 августда “Namangan suv ta’minot” МЧЖ
томонидан ҳудудда қурилган бино ва иншоотлар Д-200 ммли канализация
тармоғининг ҳимоя зонасини сақламаган ҳолда қурилганлиги маълум
қилинган.
ФКнинг 9-моддасида, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли
бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини
ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг
ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги
шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол,
оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади.
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда
жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат
қилишлари, тадбиркорлар эса - иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари
керак.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга,
бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни
унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл
қўйилмайди.
Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда
тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни
ҳимоя қилишни рад этиши мумкин.
ФКнинг 231-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай
бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
ФКнинг 212-моддасига асосан, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа
бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод
мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва
фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан
мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга
нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг
харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.
Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари
бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф
туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи
эътироф этилиши мумкин эмас.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари юқоридаги келтирилган
қурилишга рухсат берувчи ваколатли давлат органларини маълумотларини
ҳамда қонун талабларини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш
ҳақида тўғри тўхтамга келганлар.
Гарчи, жавобгар ўзининг тафтиш шикоятида ШНҚнинг 1-мажбурий
ёнғинга қарши талаблар бўлимининг 15-банди даъвогар томонидан ҳам
бузилганлиги тўғрисида важ келтирган бўлсада, судлов ҳайъати мазкур важ
билан келишмайди.
Сабаби, “Zarkent-Loyiha Qurilish” хусусий корхонаси ходими тафтиш
инстанциясига берган тушунтиришида ҳам, Наманган вилояти қурилиш ва
уй-жой коммунал хўжалик бошқармасининг 2024 йил 15 февралдаги
1146-сонли хатида ҳам даъвогар томонидан қурилаётган 15х24 ўлчамдаги
9 қаватли 2-рақамли уйнинг лойиҳасини келишиш давомида чегарадош
жавобгарга тегишли ҳудудда девор мавжуд бўлмаганлиги маълум қилинган.
Қолаверса, девор кўп қаватли бино қуриб битказилгандан сўнг барпо
этилган бўлиб, ШНҚ талабларига зид қурилганлиги ҳақида юқорида қайд
этилган муассасалар томонидан тегишли хатлар тақдим этилган.
Даъвогар томонидан қурилган кўп қаватли уй-жойни барпо этиш
бўйича лойиҳа ҳужжатлари ва комиссия хулосалари бўйича низолашилмаган.
Бундан ташқари, жавобгар шикоятда низо бўйича даъво аризаси билан
даъвогарнинг судга мурожаат қилиш ваколати йўқлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда
Конституция деб юритилади)нинг 55-моддасида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш,
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланганлиги белгиланган.
Конституциянинг 66-моддасида эса мулкдор ўзига тегишли бўлган
мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф
этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа
шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний
манфаатларини бузмаслиги кераклиги қайд этилган.
Даъвогар кўп қаватли турар-жой биносининг мулкдори эканлигини
инобатга олиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг ўз ҳуқуқларини суд орқали
ҳимоя қилиш усулини тўғри танлаган деб ҳисоблайди.
Жавобгар тафтиш шикоятида, қурилиш нормалари даъвогар томонидан
ҳам бузилганлиги ва низони ўзаро келишув йўли билан ёки компенсация
тўлаш орқали бартараф этиш ҳақидаги Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг хати ҳам
тақдим этилган бўлсада, суд томонидан мазкур алоқа хати инобатга
олинмаганлиги тўғрисида важ келтирган.
Судлов ҳайъати жавобгар томонидан келтирилган ушбу важлар билан
келиша олмайди. Сабаби, низони ўзаро келишув йўли билан ёки компенсация
тўлаш орқали бартараф этиш бўйича келишув тузиш суднинг ваколати эмас
балки, ишда иштирок этувчи шахсларнинг хуқуқлари ҳисобланади. Ишни
тафтиш тартибида кўриш жараёнида ҳам судлов ҳайъати ишда иштирок
этувчи шахсларга мазкур хуқуқлардан фойдаланган ҳолда низони ўзаро
келишув йўли билан ҳал этилишини таклиф қилган бўлсада, ишда иштирок
этувчи шахслар ўзаро келишувга эришмаган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг тафтиш шикоятидаги ва ишни тафтиш
инстанциясида кўриш жараёнида билдирган бошқа важлари билан ҳам
судлов ҳайъати кўшилмасликни лозим топди.
Чунки, даъвогар томонидан кўп қаватли бинони қуриш учун тегишли
ваколатли органларнинг розилигини олган ҳолда, лойиҳа асосида
қурилганлиги ҳақида ҳужжатлар судга тақдим этилган. Жавобгар томонидан
турар-жой биносига яқин жойда девор қурилишига тегишли рухсатнома
олинганлигини тасдиқловчи далиллар судларга тақдим этилмаган.
Шунингдек, жавобгар томонидан қурилган деворни қанча қисми
бузилишига тушганлиги судлар қарорларида назарда тутилмаганлиги, низоли
жойда 100 метрдан ошиқ девор борлигини билдириб, даъво талабига судлар
томонидан аниқлик киритилмаганлиги тўғрисида важ келтирган бўлсада,
жавобгарнинг мазкур важи билан ҳам келишиб бўлмайди.
Чунки, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб,
жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 1 (бир)
ой ичида Наманган шаҳар, Фурқат МФЙ, Ғирвонсой кўчасидаги
даъвогарнинг кўп қаватли турар-жой биносига яқин қуриб олинган деворни
ўз ҳисобидан буздиришмажбурияти юклатилган.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишни тафтиш
тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 3247-моддасининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмида суд ҳужжатининг
ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган бўлиб, мазкур
ҳолатда ҳал қилув қарорини ва қарорни бекор қилишга асослар мавжуд эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган 825 000 сўм давлат божи, 34 000
сўм суд почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, тафтиш судлов ҳайъати низоли жойда ишда иштирок
этувчи ва бошқа шахсларга қурилишга рухсат берган ваколатли давлат
органлари масъул-мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларида қурилишга
рухсат беришда қонунбузилиши ҳолатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигига
ҳуқуқий баҳо бериш учун Наманган вилоят прокуратурасига хусусий ажрим
чиқаришни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 55, 66-моддаларини, ИПКнинг 118, 324, 324 4, 3246, 3247,
3248, 3249-моддаларини қўллаб, тафтиш судлов ҳайъати
қарор қилади:
“Iqbol” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти
қаноатлантиришсиз, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
10 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 15 декабрдаги
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Iqbol” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 825 000
сўм давлат божи, 33 000 сўм суд почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Ишда иштирок этувчи ва бошқа шахсларга қурилишга рухсат берган
ваколатли давлат органлари масъул-мансабдор шахслари хаттиҳаракатларида қурилишга рухсат беришда қонунбузилиши ҳолатлари мавжуд
ёки мавжуд эмаслигига ҳуқуқий баҳо бериш учун Наманган вилоят
прокуратурасига хусусий ажрим чиқарилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш
тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
ҳайъат аъзолари
зо
А.Хоназаров
мзо
Қ.Ходжаев
А.Мухиддинов