Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2101-2403/193 Дата решения 16.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Navoiy tumanlararo iqtisodiy sudi Судья SA’DULLAYEV XAMIDULLO XAYRULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси Ответчик / Подсудимый Ўзтемирйўлқурилишмонтаж
Source ID f90de1b1-ad04-4c96-b7e9-a2333afeda49 Claim ID PDF Hash 0aaa24d136f07dc5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 723 символов
4-2101-2403/193-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Навоий шаҳри 2024 йил 16 февраль Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Ҳ.Саъдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида даъвогар “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” МЧЖга нисбатан 32.780.347 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Н.Норқулов (ишончномага асосан) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси тақдим этиб, “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) улар ўртасида тузилган пудрат шартномасига асосан бажарилган ишлар қийматидан ортиқча тўланган 32.780.347 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан ишда ўз ишончли вакили иштироки таъминланмади ҳамда даъво талаблари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилмади. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига асосан ишни улар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни муҳокама этиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Ишдаги материаллар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК ҳамда “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК ўртасида Хатирчи тумани “Найман” МФЙдаги сув тармоғини реконстукция қилиш бўйича 2018 йил 9 июлда 8-H-сонли пудрат шартномаси ва 2019 йил 6 март куни ушбу шартномага 8-H-1-сонли қўшимча келишув тузилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, амалга оширилиши керак бўлган ишлар қиймати 2.936.834.772 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар шартномадаги ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб, бажариладиган ишлар қиймати сифатида 2.744.859.002 сўм пул маблағларини жавобгарга тўлаб берган. Жавобгар томонидан эса жами 2.712.078.655 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, тўловнинг қолган 32.780.347 сўмлик қисми бўйича ишлар бажарилмаган. Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 2 майдаги 374-Н-сонли буйруғи билан “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” МЧЖ сифатида қайта ташкил этилган бўлиб, буйруқнинг 5-бандига кўра жамият унитар корхонанинг учинчи шахслар олдидаги барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси этиб белгиланган. Шунга кўра, даъвогар ўз даъво аризасида “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” МЧЖни жавобгар сифатида кўрсатган бўлиб, жавобгар томонидан даъво талабини тан олиш ва ҳозирги вақтда корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб қарздорликни жорий йилнинг 30 апрель кунига қадар тўлаб берилиши кафолатланиши тўғрисида 2024 йил 9 февраль куни судга хат берилган. Ушбу ҳолатлар тарафлар кўрсатмаси, даъвога илова қилинган шартнома, солиштириш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади, 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу сабабли, суд иш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериб ҳамда жавобгарнинг мавжуд қарздорликни тан олганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-179, 180 ва 186моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” МЧЖдан даъвогар “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 32.780.347 сўм қарздорлик ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” МЧЖдан республика бюджетига 655.607 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилишлари (протест келтиришлари) мумкин. Судья Ҳ.Х. Саъдуллаев