← Назад
Решение #2902442 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 063 символов
4-1001-2421/1916-сонли иш
(+99 855) 501-05-04
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 16 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачевнинг котиблигида, даъвогар
«RABBIS QURILISH» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети» ҳисобидан
33 146 709 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили
З.Адилов (раҳбар), жавобгар вакиллари Ж.Мирходжаев ва Ф.Бобоқулов
(15.02.2024 йилдаги 11-05-590/01-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«RABBIS QURILISH» масъулияти чекланган жамияти (матнда
даъвогар деб юритилади) ва «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети» (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил
14 декабрда № 13/12-сонли пудрат шартномаси ва 2023 йил 1 декабрда 2сонли қўшимча келишув шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
таъмирлаш ишларни бажариш мажбуриятини олган, жавобгар (буюртмачи)
эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, иситиш
тизимини
жорий
таъмирлаш
ишлари
бажарилган
бўлсада,
жавобгартомонидан тўловлар қисман амалга оширилган.
Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 33 146 709 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2024 йил 9 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик
хизмати бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлади.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари ҳақиқатдан ҳам ишлар
бажарилганлигини ва даъвогар олдида 33 146 709 сўм асосий қарздорлик
мавжудлигини, лекин қўшимча келишув тегишли тартибда рўйхатдан
ўтмаганлиги сабабли қўшимча ишлар ҳақи тўланмаганлигини билдириб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми талабидан
келиб чиқиб, суд низони мазмунан кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (пудратчи) ва жавобгар
(буюртмачи) ўртасида 2021 йил 14 декабрда № 13/12-сонли пудрат
шартномаси шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг умумий суммаси
800 483 728 сўмни ташкил этган.
Даъвогар (пудратчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2023 йил
1 декабрда 2-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилиб, унга кўра,
қўшимча бажарилган ишлар қиймати 33 146 709 сўмни ташкил этиши
келишилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар (пудратчи) жавобгар (буюртмачи)нинг
топшириғига кўра, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кенсой кўчаси, 1уйда жойлашган 4 қаватли ўқув бино ва 3 қаватли талабалар турар жойининг
иситиш тизимини жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш, жавобгар
(буюртмачи) эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 1 декабрдаги 2-сонли
қўшимча келишув шартномаси бўйича даъвогарга жавобгар томонидан
33 146 709 сўм тўлаб берилмаган.
Жавобгар томонидан ҳақиқатдан ҳам 833 630 437 сўмлик ишлар
бажарилганлиги I`POTEKA-CONSTRUCTIONS томонидан ўтказилган
қурилиш ишлари якунланган объектда назорат улчови ўтказилганлиги
тўғрисидаги 2022 йил 10 ноябрдаги 1142-сонли хулоса ва тарафларнинг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, 2023 йил 1 декабрдаги
2-сонли қўшимча келишув шартномаси Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги Ғазначилигидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги боис тўловлар
амалга оширмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган
иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки
шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган
ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Бу
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг
19-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қароринин 8-бандида агар
тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки
бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги
даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад
этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли “Қурилиш пудрат
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун хужжатларини
қўллашнинг айрим масалаллари ҳақида”ги қарорининг 2.3-бандида қурилиш
пудрат шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга
кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса,
бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос
бўлмаслиги, 3-бандида эса агар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет
кодексининг 122-моддасининг учинчи қисмига кўра ғазначилик бўлинмасида
рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудар шартномасидан келиб
чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги
аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни
қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, қўшимча шартнома ғазначилик бўлинмаларидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги даъвогар амалда бажарилган ишлар ҳақини
ундириш учун тўсқиник қилмайди.
Гарчи қўшимча шартнома ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан
ўтказилмаган бўлсада, тарафларнинг шартномавий муносабатларга
киришганлиги, хусусан даъвогар томонидан қўшимча 33 146 709 сўмлик
ишларни бажарганлиги, жавобгар ушбу ишлар ҳақини тўлаб бермаганлиги
ҳолатлари ишда тўпланган ҳужжатлар, ҳамда тарафдарнинг кўрсатмалари
билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис даъво талаби қаноатлантирилиши лозим
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33 146 709
сўм бажарилган ишлар ҳақи, 34 000 сўм почта харажати ва 331 467,09 сўм
давлат божи ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180,
186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ҳисобидан даъвогар «RABBIS QURILISH» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 33 146 709 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ва
331 467,09 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов