← Назад
Решение #2902448 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 905 символов
4-1103-2402/58-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2024 йил 15 февраль
Қуйичирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Э.Р.Курбоновнинг
раислигида,
судья ёрдамчиси
С.С.Файзиевнинг
котиблигида, даъвогар “TOSHVILYERLOYIHA” давлат муассасининг
жавобгар "OQQO`RG`ON TUMANI IRRIGATSIYA BO`LIMI" давлат
муассаси ҳисобидан 380.208.500 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан
даъвогар ишончли вакили Ж.Мамадиёров (2023 йил 12 февралдаги 138-сонли
ишончнома асосида), Ш.Раззокова (ордер асосида) жавобгар ишончли вакили
Э.Тагаев (2024 йил 13 февралдаги 10-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “TOSHVILYERLOYIHA” давлат муассаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "OQQO`RG`ON TUMANI IRRIGATSIYA BO`LIMI" давлат
муассаси (бундан бўён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
380.208.500 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2024 йил 29 январдаги ажрими билан ишга Оққўрғон тумани
Ғазначилик хизмати бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида сўралган даьвогар ишончли вакили судга илтимоснома
тақдим этиб, даъво аризасидаги жавобгар номини “TOSHVILYERLOYIHA”
давлат муассаси тарзида иш юритишга қабул қилишни сўраб, даьво
аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага
мувофиқ бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан тўлов тўлиқ амалга
оширилмаслиги оқибатида тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан
жавобгарнинг 380.208.500 сўм қарздорлиги борлигини маълум қилиб,
даъвони талабни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
ИПКнинг 169-моддаси учинчи қисмига кўра суднинг ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш
тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни
кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши
мумкин.
Даъвогарнинг даъво аризасидаги даъвогар номига аниқлик киритиш
тўғрисидаги илтимосномасида даъвогар номини “TOSHVILYERLOYIHA”
давлат муассасидеб қабул қилишни сўраб киритган илтимосномаси ИПК
талабларига риоя қилинган ҳолда судга тақдим қилинган.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабининг
асосий қарз қисмини тан олишини, лекин уларда молиялаштиришни бугунги
кунда имконияти мавжуд эмаслигини баён қилиб, суддан қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Учинчи шахс Оққўрғон тумани Ғазначилик хизмати бўлими бугунги
суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган
тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади, бироқ судга ёзма маълумотнома тақдим
этган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси
3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд тараф вакилларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра билдирилган талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш
ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
13 декабрда Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун 04-2022-сонли
шартнома тузганлар.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 1.1-бандига кўра
даъвогар каналлар фойдаланишидаги сув фонди ер майдонини ажратиш
ҳужжатларини тайёрлаш ва санитария-муҳофаза зоналари чегараларини
белгилаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида шартнома бўйича бажариладиган
ишларнинг умумий қиймати 543.155.000 сўмни ташкил этиши, 2.2-бандида
эса шартнома имзоланганидан кейин 5 банк иш куни ичида, шартноманинг
умумий қийматини 30 фоизи яъни 162.946.500 сўмни олдиндан, қолган
қисмини эса ишни бажариш далолатномаси ва белгиланган тартибда
тугатилган
ишларни
қабул
қилиб
олиш,
ҳужжатларини
расмийлаштирилганидан сўнг, ҳар бир объект бўйича тўловлар амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорнинг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатлари ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Шунингдек, ФКнинг 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 244-моддаси 1-хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ
бажарилган ҳамда ишлар бажарилганлиги тўғрисида топшириш қабул қилиш
далолатномаси электрон тарзда тарафлар томонидан тасдиқланган.
Шунингдек, 2023 йил 18 июлдаги юк хатига асосан бажарилган ишлар
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Туман Ғазначилик хизмати бошқармасининг 2024 йил 13 февралдаги
хатига кўра тарафлар ўртасида тузилган шартнома белгиланган тартибда
рўйхатдан ўтказилганлиги маълум қилинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз
қолдирган.
Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга
оширилмаслиги натижасида 380.208.500 сўм қарз бўлиб қолган ва бу ишдаги
икки томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома, мавжуд ҳужжатлар
ҳамда тараф вакилларининг кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг жавобгардан 380.208.500
сўм қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди ва ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 380.208.500 сўм асосий
қарздорлик ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва
почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "OQQO`RG`ON TUMANI IRRIGATSIYA BO`LIMI" давлат
муассаси ҳисобидан даъвогар “TOSHVILYERLOYIHA” давлат муассаси
фойдасига 380.208.500 сўм асосий қарз, 7.604.170 сўм давлат божи ва 34.000
сўм почта харажатлари ундирилсин;
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан этиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Э.Р. Курбонов