← Назад
Решение #2902449 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 959 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 155 символов
4-1001-2421/1152-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
февраль
2024 йил 15
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачевнинг котиблигида, даъвогар
«Temiryo`l-Sug`urta» ақциядорлик жамиятининг жавобгар «Sharq-Sug`urta»
ақциядорлик жамиятидан 166 585 278 сўм асосий қарз ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Temiryo`l-Sug`urta» ақциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) ва «Sharq-Sug`urta» ақциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 4 январда № RE20-SH-сонли қайта суғурта
қилиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга суғурта
ҳодисаси содир бўлганда хабар бериши жавобгар эса шартномада
белгиланган миқдордаги суғурта қопламасини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур қайта суғурта қилиш тўғрисидаги бош шартномага асосан
тарафлар ўртасида 2022 йил 1 февралда № TYS-1019-9 - TYS-1019-16-сонли,
2021 йил 16 июлда № TYS-977-3 - TYS-977-10-сонли ва № TYS-978-3 - TYS978-10-сонли қайта суғурта қилиш слиплари тузилган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, суғурта
ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида жавобгарга хабардор қилган бўлсада,
жавобгар
шартномавий
мажбуриятларини
бажармасдан,
суғурта
қопламасини тўлаб бермаган.
Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 166 585 278 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Танаффусдан олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирилмади.
Жавобгарнинг юридик манзилига суд муҳокамасининг вақти ва жойи
кўрсатилган суднинг ажрими алоқа бўлими орқали юборилган, бироқ
жавобгар манзилида фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли уни топшириш
имкони бўлмаган. Бу ҳақда алоқа бўлими томонидан маълумотнома судга
тақдим этилган. Шунингдек даъвогар томонидан жавобгар ўзи рўйхатдан
ўтган манзилда фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли уни етказиш имкони
бўлмаганлиги ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва профилактика
инспектори томонидан имзоланган маълумотнома судга тақдим этилган.
Жавобгарнинг
иштирокини
таъминлаш
борасидаги
суднинг
уринишлари самара бермаганлиги боис, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддаси иккинчи қисмининг 2хатбошиси талабига кўра, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг,
улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари
ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
холатда тарафларнинг мажбуриятлари қайта суғурта қилиш шартномасидан
келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 959-моддасига кўра,
суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи ўз зиммасига олган суғурта
товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки
қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта
суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши мумкинлиги, қайта
суғурта қилиш шартномасини тузган суғурта шартномаси (асосий шартнома)
бўйича суғурталовчи кейинги шартномада суғурта қилдирувчи ҳисобланиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда
№ RE20-SH-сонли қайта суғурта қилиш шартномаси тузилган.
Мазкур қайта суғурта қилиш тўғрисидаги бош шартномага асосан
тарафлар ўртасида 2022 йил 1 февралда № TYS-1019-9, TYS-1019-10,
TYS-1019-11, TYS-1019-12, TYS-1019-13, TYS-1019-14, TYS-1019-15,
TYS-1019-16-сонли;
2021 йил 16 июлда № TYS-977-3, TYS-977-4, TYS-977-5, TYS-977-6,
TYS-977-7, TYS-977-8, TYS-977-9, TYS-977-10-сонли;
2021 йил 16 июлда № TYS-978-3, TYS-978-4, TYS-978-5, TYS-978-6,
TYS-978-7, TYS-978-8, TYS-978-9, TYS-978-10-сонли қайта суғурта қилиш
слиплари тузилган.
2022 йил 1 февралдаги № TYS-1019-9 - TYS-1019-16-сонли қайта
суғурта қилиш слипларига асосан суғурта қопламаси жами суммасининг 15
фоизини шунингдек, 2021 йил 16 июлдаги № TYS-977-3 - TYS-977-10-сонли
ҳамда № TYS-978-3 - TYS-978-10-сонли қайта суғурта қилиш слипларига
асосан ҳар бир қайта слип шартномалари бўйича суғурта қопламасининг 7,20
фоизини жавобгар қоплаб бериш мажбуриятини олган.
2022 йил 20 мартда ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майиб бўлиши ҳолати содир бўлган. Ушбу ҳолат бўйича
даъвогар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
қилиш ҳақидаги 2022 йил 1 февралдаги TSE № 11-00-2317-сонли шартномага
асосан 358 514 961,21 сўм суғурта қопламасини 2022 йил 18 августдаги
73496301-сон ва 2022 йил 19 августдаги 73544239-сонли тўлов
топшириқномаларига асосан тўлиқ қопланган. Бу ҳақда даъвогар қайта
суғурталовчи жавобгарни 2022 йил 27 сентябрда хабардор қилиб, суғурта
қопламаси жами суммаси 358 514 961,21 сўмнинг 15 фоизини, яъни
53 777 244,18 сўмни 2022 йил 1 февралдаги № TYS-1019-9 - TYS-1019-16сонли қайта суғурта қилиш слипларига асосан қоплаб беришни сўраган.
Бундан ташқари, 2021 йил 27 декабрда ва 2022 йил 15 мартда
вагонларга зарар етказилиши ҳолати содир бўлган. Ушбу ҳолат бўйича
даъвогар темир йўл ҳаракат таркибини суғурталаш ҳақидаги 2021 йил
13июлдаги
RV№ 30-00-3982-сонли шартномага асосан 34 103 058 сўм суғурта
қопламасини
2022
йил
19
апрелдаги
68224302-сонли
тўлов
топшириқномасига асосан тўлиқ қопланган. Бу ҳақда даъвогар қайта
суғурталовчи жавобгарни 2022 йил 5 августда хабардор қилиб, суғурта
қопламаси
жами
суммаси
34 103 058 сўмнинг 20 000 000 сўм қисми шартсиз франшизага асосан ушлаб
қолиниб, 14 103 058 сўм қисмини 2021 йил 16 июлдаги № TYS-977-3
- TYS-977-10-сонли қайта суғурта қилиш слипларига асосан ҳар бир қайта
слип шартномалари бўйича суғурта қопламасининг 7,20 фоизини, яъни 8 та
слип шартномалари бўйича 57,6 фоизни ташкил этган 8 123 361 сўмни
қоплаб беришни сўраган.
Шунингдек, 2021 йил 5 декабрда, 2021 йил 16 декабрда ва 2022 йил
8 январда вагонларга зарар етказилиши ҳолати содир бўлган. Ушбу ҳолат
бўйича даъвогар темир йўл ҳаракат таркибини суғурталаш ҳақидаги 2021 йил
13июлдаги RV№ 30-00-3983-сонли шартномага асосан 211 761 585 сўм
суғурта қопламасини 2022 йил 2 февралдаги 65281510-сонли, 2022 йил 4
февралдаги 65740434-сонли ва 2022 йил 14 апрелдаги 68033770-сонли тўлов
топшириқномасига асосан тўлиқ қопланган. Бу ҳақда даъвогар қайта
суғурталовчи жавобгарни 2022 йил 10 августда хабардор қилиб, суғурта
қопламаси жами суммаси 211 761 585 сўмнинг 30 000 000 сўм қисми шартсиз
франшизага асосан ушлаб қолиниб, 181 761 585 сўм қисмини 2021 йил
16 июлдаги № TYS-978-3 - TYS-978-10-сонли қайта суғурта қилиш
слипларига асосан ҳар бир қайта слип шартномалари бўйича суғурта
қопламасининг
7,20 фоизини, яъни 8 та слип шартномалари бўйича 57,6 фоизни ташкил
этган 104 694 673 сўмни қоплаб беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, 2022 йил 1 февралдаги № TYS-1019-9 - TYS-1019
-16-сонли слип шартномалари бўйича 53 777 244,18 сўм, 2021 йил 16 июлда
№ TYS-977-3 - TYS-977-10-сонли слип шартномалари бўйича 8 123 361 сўм
ва № TYS-978-3 - TYS-978-10-сонли слип шартномалари бўйича 104 694 673
сўм жами 166 595 278,18 сўм суғурта қопламаларини даъвогарга қоплаб
бермаган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 4 январда № RE20-SH-сонли
тузилган қайта суғурта қилиш тўғрисидаги бош шартноманинг 12.1-бандида,
шартномани ижро этиш жараёнида юзага келадиган барча баҳс
ва келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал
этилиши, 12.2-бандида, агар келишувга эришилмаган тақдирда тарафлар
ўртасидаги низо суд тартибида ҳал этилиши белгиланган.
Мазкур шартноманинг 5.8-бандида суғурта қопламасини қоплаш
тўғрисидаги хабарни олган қайта суғурталовчи 10 кун ичида суғурта
қопламасини қоплаш бериш тўғрисида қарор қабул қилиши ёки уни қоплаб
беришни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қарор қабул қилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан юборилган талабномалар юзасидан жавобгар
2023 йил 2 февралдаги 180-сонли хатида суғурта ҳодисаси бўйича суғурта
қопламасини Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси инкасса
топшириқномалари Картотека-2 ечиб бўлганидан кейин тўлаб беришни
кафолатлашини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2017 йил 29
ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида қайта суғурта қилиш
шартномасидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишларни кўришда судлар
қайта суғурта қилиш хизматларини кўрсатишнинг ягона талаб ва
стандартлари белгиланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010
йил 27 декабрдаги 111-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 январда 2190-сон
билан рўйхатга олинган Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг
ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга ҳам асосланиши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги
111-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2011 йил 29 январда 2190-сон билан рўйхатга олинган
Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва
стандартлари тўғрисидаги Низомнинг 34-бандида, қайта суғурталовчи қайта
суғурта қилдирувчидан суғурта товонини тўлаш ҳақидаги талаби бўйича
аризани барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олган кундан бошлаб 10
иш куни ичида бундай ариза бўйича қарор қабул қилиши ва қайта суғурта
қилиш шартномаси бўйича суғурта товонини тўлаш ҳақида қарор қабул
қилган тақдирда, суғурта товонини тўлаш ҳақида қарор қабул қилган кундан
бошлаб
5 иш куни ичида суғурта товонини қайта суғурта қилдирувчига ўтказиши
шартлиги белгиланган.
Ушбу Низомнинг 47-бандида, суғурталовчи томонидан мазкур Низом
талаблари бузилган тақдирда суғурталовчига нисбатан қонунчилик
ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилиши белгиланган.
Жавобгар ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги
иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 166 585 278
сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ва 3 331 705,56 сўм давлат божи
ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Sharq-Sug`urta»масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар «Temiryo`l-Sug`urta» ақциядорлик жамияти фойдасига 166 585 278
сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ва 3 331 705,56 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов