← Назад
Решение #2902454 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 576 символов
4-2101-2403/241-сонли иқтисодий иш
судья Ҳ.Саъдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
2024 йил 14 февраль
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Саъдуллаев Кармана туман
прокуратурасининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида “Қизилтепа
сабзавот савдо” МЧЖдан 4.947.525 сўм асосий қарз ва 544.542 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Кармана туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Қизилтепа сабзавот савдо” МЧЖдан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 4.947.525 сўм асосий қарз ва 544.542 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиши, ушбу
модданинг тўққизинчи қисмига кўра эса суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текшириши, далиллар билан танишиши, ашёвий далилларни кўздан кечириши ва
ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этмаган.
Суд, юқоридагиларга асосан ишдаги мавжуд хужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият электр энергияси етказиб бериш шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 20 август
санасида 53/291-сонли “Юридик шахслар учун электр таъминоти шартномаси”
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар
эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан
тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари
корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг
10-бандида истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисобкитобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича
амалга оширишлари белгиланган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб
бериш 100 фоизи олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажариб,
тегишли миқдордаги электр энергиясини етказиб берган бўлсада, жавобгар бунинг
учун тўловларни ўз муддатида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 4.947.525 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд материаллар билан, хусусан, шартнома, ҳисобфактуралар, солиштириш далолатномаси билан ўз исботини топган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб,
уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли
деб тан олиниши, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга
эмаслиги белгиланган.
Шунга кўра, суд даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар тўлов муддати кечиктирилгани учун жавобгардан
544.542 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан
тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари
корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг
11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов
муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов
муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Шартноманинг 3.16-бандига кўра, Истеъмолчи етказиб берилган энергия
учун ўз вақтида тўловларни тўламаса, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун 0,1 фоиз миқдорида, лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш ҳақидаги қисмини
ҳам асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топиб, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаблари
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Қизилтепа сабзавот савдо” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ фойдасига 4.947.525 сўм асосий қарздорлик, 544.542 сўм
пеня ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар
“Қизилтепа
сабзавот
савдо”
МЧЖдан
республика
бюджетига340.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Х.
Саъдуллаев