Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2101-2403/263 Дата решения 14.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Navoiy tumanlararo iqtisodiy sudi Судья SA’DULLAYEV XAMIDULLO XAYRULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Нурилло бобо ошхонаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 2f6fb518-2977-4462-93ff-caf7340309c5 Claim ID PDF Hash bbf5f9e5e4695722... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 541-моддаси ФКнинг 541 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 031 символов
4-2101-2403/263-сонли иқтисодий иш судья Ҳ.Саъдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2024 йил 14 февраль Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Саъдуллаев Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзбектелеком” АК манфаатида “Нурилло бобо ошхонаси” ОКдан3.431.886 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси “Ўзбектелеком” АК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Нурилло бобо ошхонаси” ОКдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 3.431.886 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиши, ушбу модданинг тўққизинчи қисмига кўра эса суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текшириши, далиллар билан танишиши, ашёвий далилларни кўздан кечириши ва ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган. Ушбу ҳолатда жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этмаган. Суд, юқоридагиларга асосан ишдаги мавжуд хужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият мулк ижараси шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 6 февралда 10-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Навоий вилояти Хатирчи тумани “Қ.Раҳматов” МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган, умумий майдони 41,48 кв. метрдан иборат бўлган нотурар бино-иншоотни ижарага бериш, жавобгар эса белгиланган ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 541-моддасига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозимлиги, мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган. Шунга кўра, даъвогар ижара объектини 2022 йил 30 декабрдаги қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан жавобгарга топширган. Шартномага кўра бир йиллик ижара тўлови миқдори 5.760.000 сўмни ташкил этиши, ушбу шартноманинг 2.1-бандида ижара тўловлари ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмай тўланиши шартлиги белгиланган. Даъвогар мулк ижарага берилган 2023 йил январь-декабрь ойлари учун электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, жавобгарга юборган, бироқ жавобгар ушбу ҳисоб-фактураларни тасдиқламаган, шунингдек, рад ҳам қилмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши назарда тутилган. Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажариб, ўзига тегишли мулкни ижарага топширган бўлсада, жавобгар бунинг учун тўловлар ўз муддатида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 3.431.886 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. ФКнинг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланиши, булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланиши назарда тутилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд материаллар билан, хусусан, шартнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисоб-фактуралар, солиштириш далолатномаси билан ўз исботини топган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олиниши, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги белгиланган. Шунга кўра, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “Ўзбектелеком” АКнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “Нурилло бобо ошхонаси” ОКдан даъвогар “Ўзбектелеком” АК фойдасига 3.431.886 сўм қарздорлик ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Нурилло бобо ошхонаси” ОК ҳисобидан республика бюджетига340.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Х. Саъдуллаев