← Назад
Решение #2902479 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 090 символов
Tel: (55) 501-05-04 (03158), e-mail: i.toshkent@sud.uz
4-1001-2408/820-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 12 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья О.А.Азляров раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Бобоқуловнинг котиблигида, даъвогар “*******E”
МЧЖнинг жавобгар «*******M» ХК ҳисобидан 14.374.609,14 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисида киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни даъвогар вакили Д.Агзамов (ишончнома асосида) иштирокидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“*******E” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси тақдим этиб,
«*******M» ХК (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
тарафлар ўртасидаги маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан вужудга
келган 14.374.609,14 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Cуд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили киритилган даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгардан асосий қарздорликни ундириб
беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ўз ишончли вакили иштирокини таъминламади ҳамда
даъво талаблари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шунга кўра суд, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш
мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 03.01.2022 йилда
84/T-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,
даъвогар шартномада келишилган тартибда ва миқдорда маҳсулотларни
жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотларни
қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада
бажарилиб, икки томонлама тасдиқланган 17.07.2023 йилдаги 5600186437сонли ҳисоб-фактурага асосан жами 38.746.589,96 сўмлик маҳсулотлар
жавобгарга етказиб берилган.
Жавобгар томонидан маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ тўланмаганлиги
сабабли унинг даъвогар олдида 14.374.609,14 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Бу қарздорлик тарафлар ўртасида икки томонлама тасдиқланган ҳисобфактуралар ва солиштириш далолатномаси билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликларни тўлаш ҳақида жавобгарга
юборган 18.10.2023 йилдаги 2314-Дз-сонли талабномаси оқибатсиз
қолдирилган.
Шунга кўра, етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи жавобгар томонидан
тўлиқ тўланмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд далиллар ва даъвогар
кўрсатмаси билан тасдиғини топганлиги боис, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади, 72-моддасига кўра,
қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган
иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 340.000 сўм давлат
божи ва 34.000 сўм почта харажатлари жами 374.000 сўм суд харажатларини
ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 128, 170, 176, 178-180,
186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*******M» ХК ҳисобидан даъвогар “*******E” МЧЖ
фойдасига 14.374.609,14 сўм асосий қарз ва 374.000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.А. Азляров