Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2421/2201 Дата решения 09.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья XASANOV DILSHOD SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Glocal Distribituon Company Ответчик / Подсудимый Eco Med
Source ID 0a2178c3-3ae0-45cb-ad09-2353059445f7 Claim ID PDF Hash 9075d5a1a678652f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Текст решения 6 168 символов
4-1001-2421/2201-сонли иш (+ 99 855) 501-05-04 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Тошкент шаҳри февраль 2024 йил 09 Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачевнинг котиблигида, даъвогар «Glocal Distribituon Company» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Eco Med» масъулияти чекланган жамиятидан 7 120 920 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Х.Тошовнинг (02.02.2024 йилдаги 02/02-1-сонли ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Glocal Distribituon Company» масъудияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва «Eco Med» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 11 январда № F6-8-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (етказиб берувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га шартномада белгиланган маҳсулот турини етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга ҳисобварақ-фактураларга асосан товар етказилган. Жавобгар томонидан олинган маҳсулот ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 7 120 920сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 120 920 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра жавобгар шартнома бўйича тўловларни амалга ошириш ҳамда маҳсулотни қабул қилиб олиш, даъвогар эса маҳсулотларни келишилган миқдор ва сифатда жавобгарга етказиб бериш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 11 январда № F6-8-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар болалар гигиена маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган. ФКнинг 437-моддаси мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан 2023 йил 30 сентябрдаги 15277-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан маҳслот жавобгарга тўлиқ етказилган. Шартноманинг 4.1.2-бандига кўра маҳсулот учун қолган тўлов 30 кун ичида тўланилиши келишилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартлашилган муддатда тўлиқ тўламаган ва 7 120 920 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан юборилган талабнома натижасиз қолдирилган. Мавжуд қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 120 920 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ва 340 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Eco Med» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «Glocal Distribituon Company» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 120 920 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ва 340 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Д.Ш. Хасанов