Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2101-2403/186 Дата решения 08.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Navoiy tumanlararo iqtisodiy sudi Судья SA’DULLAYEV XAMIDULLO XAYRULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый QIZILTEPA KAPITAL QURULISH
Source ID 4bef4fe5-c12c-4810-bbf8-d48fe907675b Claim ID PDF Hash 5cb006ee32880f35... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФК 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 825 символов
4-2101-2403/186-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Навоий шаҳри 2024 йил 8 февраль Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Ҳ.Саъдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида Кармана туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар “QIZILTEPA KAPITAL QURULISH” МЧЖга нисбатан 33.448.836 сўм асосий қарз ва 29.207.731 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Навоий шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Очилов, даъвогар вакили Р.Юлдашев (ишончномага асосан) иштирокида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кармана туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатидасудга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “QIZILTEPA KAPITAL QURULISH” МЧЖ ҳисобидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 33.448.836 сўм асосий қарз ва 29.207.731сўм пеняниундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Навоий шаҳар прокурори ёрдамчиси даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришнисўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ҳам даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 128, 170моддаларига кўра ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд прокурор ёрдамчисининг ва даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритишлари белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 20 августда 53/291-сонли “Юридик шахслар учун электр таъминоти шартномаси” тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 10-бандида истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисобкитобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширишлари белгиланган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш 100 фоизи олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажариб, тегишли миқдордаги электр энергиясини етказиб берган бўлсада, жавобгар бунинг учун тўловларни ўз муддатида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 33.448.836 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Мазкур ҳолат даъвогарнинг кўрсатмаси ҳамда ишдаги мавжуд материаллар билан, хусусан, шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштириш далолатномаси билан ўз исботини топган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олиниши, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги белгиланган. Шунга кўра, суд даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар тўлов муддати кечиктирилгани учун жавобгардан 29.207.731 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Шартноманинг 3.16-бандида Истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида тўловларни тўламаса, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш ҳақидаги қисмини ҳам асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён қилинганларга асосан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180 ва 186-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “QIZILTEPA KAPITAL QURULISH” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 33.448.836 сўм асосий қарздорлик, 29.207.731 сўм пеня ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “QIZILTEPA KAPITAL QURULISH” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.253.131 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилишлари (протест келтиришлари) мумкин. Судья Х.Х. Саъдуллаев