Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2401/45 Дата решения 07.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2b9c0d8d-16cd-443d-8a85-6be2a9411825 Claim ID PDF Hash d2cea3a096418a81... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
амда мазкур кодекснинг 2033-моддаси амда мазкур кодекс 2033 code_article
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 863 символов
4-1805-2401/45-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касбитумани 2024йил7 февраль Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Р.Игамов, даъвогар “**************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "---------------" фермер хўжалигига нисбатан 5 918 130 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида соддалаштирилган тартибда тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “**************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "---------------" фермер хўжалигидан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 5 918 130 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси (маълумотномаси) мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 203 2-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилди. ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 01.05.2021 йилда нефть маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш тўғрисида ДС-9-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан “Сотувчи” – даъвогар “Истеъмолчи” - жавобгар буюртмаси асосида тегишли русум ва миқдордаги нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартнома бўйича даъвогар мажбуриятларни бажариб, даъвогар жавобгарга тегишли ишончнома асосида ва ҳисоб- фактура билан нефть маҳсулотларини топширган бўлса-да, жавобгар эса бугунги кун ҳолатида 5 918 130 сўмлик қабул қилинган маҳсулотлар ҳақини тўланмасдан келган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартнома, ҳисоб-фактура, солиштирма далолатнома билан ўз исботини топган. Даъвогарнинг 01.03.2023 йилдаги қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Суд юқоридагиларга асосан асосий қарз ундириш талабини асосли ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 918 130 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 340 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "---------------" фермер хўжалигидан даъвогар “**************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 918 130 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 340 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ғ.Р. Игамов