← Назад
Решение #2902491 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 299 | — | law | |
| ИПК | 149 | — | law | |
| ИПК | 151 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law |
Текст решения
7 198 символов
4-1601-2303/1984-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Дадабаев
Кассация
инстанцияси
судида
маърузачи судья А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2024 йил 7 февраль
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва
А.Иномовлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
М.Мамадалиеванинг суд мажлиси котиблигида даъвогар – “ВВВ”
акциядорлик жамиятининг жавобгар- “ФФФ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан жами 230 037 526 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 3 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “ФФФ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини
даъвогар вакили Д.Мухторов (2024 йил 8 январдаги 34-01-11/58-сонли
ишончномага асосан), жавобгар раҳбари В.Иминжанов, унинг вакили
С.Хусанова (2024 йил 1 январдаги 2-сонли ишончномага асосан)ларнинг
иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
ан и қл а д и:
“ВВВ” акциядорлик жамияти (кейинги матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ФФФ” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 210
261 922 сўм асосий қарз, 19 775 604 сўм пеня жами 230 037 526 сўм
ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 апрелдаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 210 261 922
сўм
асосий
қарз
ва
15 000 000 сўм пеня ҳамда тўланган 30 000 сўм почта харажатларини ва
республика бюджетига 4 600 750,52 сўм давлат божи ундириш белгиланиб,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 апрелдаги ҳал
қилув қарори 2023 йил 4 майда қонуний кучга кирган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди мажлисида иштирок
этмаганлиги, суд иши бир томонлама кўрилганлиги, аслида қарздорлик
мавжуд эмаслиги, даъвогар филиал томонидан 2023 йил 28 сентябрда
берилган жавоб хатига кўра дастурга истеъмол қилинган табиий газ
ҳажмидан, ортиқча газ ҳажми киритиб юборилганлиги аниқланганлиги
маълум қилинганлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги
ҳақида важларни келтирган.
Жавобгар кассация шикоятига илтимосномаларни илова қилиб, унда
биринчи инстанция суди мажлисидан бехабар бўлганлигини билдириб,
кассация шикояти бериш муддатини ўтказиб юборилганлигини узрли деб
топиб, тиклашни, давлат божини тўлаш учун ҳисоб рақамида пул маблағи
йўқлиги сабабли кассация шикоятини давлат божини кечиктирган ҳолда иш
юритувга олишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини рад қилишни,
ҳайъат аъзосининг саволига даъво аризаси раҳбар томонидан эмас, балки
рахбарнинг фамилияси ва исми кўрсатилган ҳолда ўринбосар (Э.Иноятов)
томонидан имзоланганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 299-моддаси биринчи қисмига кўра суд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Ишни кассация инстанциясида кўриш жараёнида, даъво аризаси
филиал раҳбари Ш.Атаханов томонидан эмас, балки унинг ўринбосари
томонидан имзоланганлиги аниқланди.
Бу даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва иш
ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
ИПК 149-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво аризаси судга ёзма
шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
ИПК 151-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъво аризасига
даъво аризасини имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган
бўлса илова қилинади.
Ишда филиал раҳбари ўринбосарининг даъво аризасини имзолашга
ваколатини тасдиқловчи хужжат мавжуд эмаслиги, қолаверса, даъво
аризасини филиал раҳбарининг ўринбосари сифатида эмас, балки филиал
раҳбари сифатида имзолаганлиги сабабли, судлов ҳайъати даъво аризаси
ваколатсиз шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди юқоридаги ҳолатларга эътибор қаратмасдан,
хатоликка йўл қўйган.
ИПК 107-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган
бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб
мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс
томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш
юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан
қолдиришгаҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, жавобгар томонидан берилган
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига ишни биринчи инстанцияда кўриш билан боғлиқ
4 600 750,5 сўм давлат божи, кассация инстанцияси учун 2 300 375,2 сўм
жами 6 901 126 сўм давлат божи, жавобгарга кассация инстанцияси учун
тўланган
34 000 сўм суд почта харажатини ундиришни, даъвогар томонидан биринчи
инстанция учун тўланган 30 000 сўм суд почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 107, 118, 149, 151, 297, 299, 301-303моддаларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати
қарор қилади:
“ФФФ” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 апрелдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“ВВВ” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қўрмасдан
қолдирилсин.
“ВВВ” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига ишни
судда кўриш билан боғлиқ 6 901 126 сўм давлат божи ундирилсин.
“ВВВ” акциядорлик жамияти ҳисобидан “ФФФ” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 34 000 сўм суд почта харажати ундирилсин.
Бу ҳақда ижро варақалари берилсин.
“ВВВ” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 30 000 сўм суд почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил 4 майда
берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали тафтиш
тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Иномов