← Назад
Решение #2902493 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 469 символов
4-1801-2201/5334сонли иш
Биринчи
инстанция
судидаишни кўрган судья
Л.Абдуллаев
Апелляция инстанцияси
судидамаърузачисудьяО.
Қурбонов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2024 йил 2 февраль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
апелляция
инстанциясида
раислик
қилувчи
М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва
О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг
котиблигида,
Қашқадарё
вилоят
прокуратураси
бўлим
бошлиғи
Д.Қўчқорова,
“Ўзнефтгазинспекция”
вакиллари
Б.Шодиев
ва
С.Шомилов(ишончномага асосан), «Иқтисод» хусусий ишлаб
чиқариш
корхонаси
вакили
А.Курбанов(ишончномага
асосан)лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий
судининг
2023 йил 15 мартдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан
келтирилган апелляция протести бўйича ишни Қашқадарё
вилоят
суди
биносида
очиқ
суд
мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзнефтгазинспекция”си(бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «Иқтисод»
хусусий ишлаб чиқариш корхонаси(бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатсиз, яъни тегишли хулоса олмасдан фаолиятини
амалга оширганлиги боис 60 000 000 сўм миқдорида жарима
ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 15 мартдаги ҳал
қилув қарори билан аризачининг аризасини қаноатлантириш
рад этилган.
Қарши шаҳар прокуратураси томонидан келтирилган
апелляция протестида ҳал қилув қарорини ўзгартириб,
қонунда белгиланган миқдордаги давлат божини ундириш
ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили
апелляция
протестини
қўллаб-қувватлаб,
уни
қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорида ундирилмасдан қолган давлат божини
қонунга мувофиқ ҳолда ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари,
прокуратура томонидан келтирилган протестга нисбатан
эътироз билдириб, аризадаги талаб ҳуқуқий таъсир чораси
сифатидаги низо бўлганлиги учун, ишни кўриб чиқиш
натижаси бўйича давлат божи ундирилмаслигини маълум
қилиб, протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг
тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб,
апелляция
протестида
келтирилган
важларни
иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, далилларни
текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция протестини қисман қаноатлантириб, иқтисодий
иш бўйича давлат божи ундиришни ҳамда ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил билан келишган ҳолда “Ўзнефтгазинспекция”нинг
вилоят ҳудудий бўлимини 2022 йил
9
сентябрдаги
15-70/2022-сонли
буйруғи
асосида
жавобгарни 2022 йил
1 январдан текшириш кунига қадар
бўлган фаолияти даврида табиий газдан фойдаланиш учун
рухсат етиш хусусиятига эга ҳужжатларни мавжудлиги ҳамда
рухсат этишга оид талаб ва шартларни бажарилганлиги
юзасидан текшириш ўтказилган.
Текшириш
натижасида,
жавобгар
рухсат
этиш
хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олмасдан фаолиятни
амалга ошириб, 2022 йил январь ойидан 20 сентябрга қадар,
жами 239440 м3 табиий газни ишлаб чиқариш учун
сарфлаганлиги ҳолати юзасидан 2022 йил 29 сентябрда қарор
қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш
миқдорининг икки юз баробари миқдорида, яъни (200 * БҲМ
300 000)=60 000 000 сўм жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисидаги”ги ЎРҚ 701-сон Қонуни 4-иловаси 2бўлим 39-бандига кўра “рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки
ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун жарима
миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробарида
жарима санкциялари қўлланилиши назарда тутилган.
Жавобгар томонидан ушбу жарима суммаси ихтиёрий
равишда тўланмаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо
келиб чиққан.
Бироқ, Тошкент туманлараро маъмурий суднинг 2022 йил
6 декабрдаги 5-101-2201/2601-сонли ҳал қилув қарори билан
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси “Ўзнефтгазинспекция”нинг 2022 йил 29
сентябрдаги 015-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекс(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 73моддаси учинчи қисмида, фуқаролик ишлари бўйича суднинг
ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув
қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга
тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича
мажбурийлиги белгиланган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
ариза талабини қаноатлантиришни рад этиши тўғрисида
асосли ва қонуний тўхтамга келинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш
натижаси бўйича ундирилиши сўралган 60 000 000 сўм
жаримага
нисбатан
аризачидан
2
фоиз
миқдорида
республика бюджетига 1 200 000 сўм давлат бож тўлови
ундирилмасдан хатоликка йўл қўйилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига
мувофиқ
мулкий
хусусиятга
эга
даъво
аризаларидан
даъво
баҳосининг
2
фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020
йил
19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий
ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги
қарори
20-бандига
асосан
судларга
тушунтирилсинки, давлат божи билан боғлиқ масалалар
бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий
асосларда шикоят (протест) берилиши мумкин.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция протестида
келтирилган важларни қисман асосли деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида
суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга
ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида
қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси
эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021
йил
20
апрелдаги
“Судлар
томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида”ги 16-сонли қарори 30-банди тўртинчи қисмига
кўра, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал
этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув
қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди.
Бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг
хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида
назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш
ҳақида кўрсатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига
кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини
(протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида ҳал қилув
қарорини
ўзгартириш
ёки
бекор
қилиш
асослари
кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция протестини
қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдиришни, аризачидан ишни биринчи инстанция судида
кўриш билан боғлиқ республика бюджетига 1 200 000 сўм
давлат божи, ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш
билан боғлиқ 34 000 сўм почта харажати ва Олий суд
депозитига 85 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра,
ИПКнинг
118,
278-280моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қарши шаҳар прокуратурасининг апелляция протести
қисман қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15
мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15
мартдаги ҳал қилув қарорининг суд харажатларини ундириш
қисмига нисбатан қўшимча давлат божи ундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси
“Ўзнефтгазинспекция”сидан
республика
бюджетига 1 200 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қашқадарё вилоят суди депозитга 34 000 сўм почта
харажати
ва
Олий
суд
депозитига
85 000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Қарор
устидан
биринчи инстанция
суди
орқали
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
О.Қурбонов
4-1801-2201/5334сонли иш
ХУЛОСА ҚИСМИ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2024 йил 2 февраль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
апелляция
инстанциясида
раислик
қилувчи
М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва
О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг
котиблигида,
Қашқадарё
вилоят
прокуратураси
бўлим
бошлиғи
Д.Қўчқорова,
“Ўзнефтгазинспекция”
вакиллари
Б.Шодиев
ва
С.Шомилов(ишончномага асосан), «Иқтисод» хусусий ишлаб
чиқариш
корхонаси
вакили
А.Курбанов(ишончномага
асосан)лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий
судининг
2023 йил 15 мартдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан
келтирилган апелляция протести бўйича ишни Қашқадарё
вилоят
суди
биносида
очиқ
суд
мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қарши шаҳар прокуратурасининг апелляция протести
қисман қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15
мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15
мартдаги ҳал қилув қарорининг суд харажатларини ундириш
қисмига нисбатан қўшимча давлат божи ундирилсин.
“Ўзнефтгазинспекция”сидан республика бюджетига 1
200 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қашқадарё вилоят суди депозитга 34 000 сўм почта
харажати
ва
Олий
суд
депозитига
85 000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Қарор
устидан
биринчи инстанция
суди
орқали
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
қилувчи
станов
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
О.Қурбонов
Раислик
М.А