← Назад
Решение #2902494 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law |
Текст решения
5 235 символов
4-1001-2415/1503-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 07 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тиркачевнинг котиблигида, даъвогар «Grand
Pharm Trade» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “VENA-FARM”
масъулияти чекланган жамиятидан 11 210 768,84 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқдисодий ишни, даъвогар вакили
Д.Агзамов (ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Grand Pharm Trade» масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар
деб юритилади) ва “VENA-FARM” масъулияти чекланган жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 11 апрелда №393/J сонли
маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
(етказиб берувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га дори воситаларини етказиб
бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб,
жавобгарга ҳисобварақ-фактураларга асосан товар етказилган.
Жавобгар томонидан олинган товар ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги
натижасида унинг даъвогар олдида 11 210 768,84сўм асосий қарздорлиги
юзага келган.
Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 11 210 768,84 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб
юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2022 йил 11 апрелда №393/J
сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар дори воситаларини сотиши,
жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган.
ФКнинг 437-моддаси мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан ҳисобварақфактураларга асосан товар етказилган.
Шартноманинг шартларига кўра товар учун 100 фоиз олдиндан
тўланишига келишилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, сотиб олинган товар ҳақини шартлашилган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 11 210 768,84 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан
юборилган талабнома натижасиз қолдирилган.
Мавжуд қарздорлик суммаси иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий
қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтосодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11 210
768,84 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати, 340 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “VENA-FARM” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар «Grand Pharm Trade» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
11 210 768,84 сўм асосий қарз, 340 000 сўм давлат , 34 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.Ш. Хасанов