Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2101-2403/101 Дата решения 06.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Navoiy tumanlararo iqtisodiy sudi Судья SA’DULLAYEV XAMIDULLO XAYRULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Дониёр ота
Source ID 719a31e9-9c2a-48c7-8ef3-40f79b862541 Claim ID PDF Hash 6bb05ea81c75a39f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
йича ИПК 110-моддаси йича ИПК 110 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 822 символов
4-2101-2403/101-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Навоий шаҳри 2024 йил 6 февраль Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Ҳ.Саъдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида Кармана туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар “Дониёр ота” фермер хўжалигига нисбатан 108.375.085 сўм асосий қарз ва 32.129.940 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Навоий шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Очилов, даъвогар вакили Р.Юлдашев (ишончномага асосан) иштирокида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кармана туман прокуратураси“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатидасудга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Дониёр ота” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 108.375.085 сўм асосий қарз ва 32.129.940 сўм пеняниундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 128, 170моддаларига кўра ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритишлари белгилаб қўйилган. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 1 январда 53/572-сонли “Юридик шахслар учун электр таъминоти шартномаси” тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 10-бандида истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисобкитобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширишлари белгиланган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш 100 фоизи олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажариб, тегишли миқдордаги электр энергиясини етказиб берган бўлсада, жавобгар бунинг учун тўловларни ўз муддатида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 108.375.085 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Бу ҳолат тарафларнинг кўрсатмаси ва ишдаги мавжуд материаллар, хусусан, шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштириш далолатномаси билан ўз исботини топган. Бироқ, даъвогар судга даъво ариза киритишда Кармана туманлараро иқтисодий судининг 4-2101-2301/5496-сонли иш бўйича 2023 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан асосий қарздорликнинг бир қисмини, яъни 38.015.940 сўмни жавобгардан ундириш белгиланганлиги инобатга олинмаган. Натижада асосий қарздорликни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилган. Бу ҳолатда жавобгарнинг асосий қарздорлиги ҳақиқатда 70.359.145 сўмни ташкил қилган. ИПК 110-моддасининг 2-бандига кўра, иқтисодий суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Суд юқорида баён қилинган ҳолатларни инобатга олиб, даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги қисмини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 70.359.145 сўм асосий қарздорликни ундиришни, даъво талабининг 38.015.940 сўмлик асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги қисми бўйича иш юритишни тугатишни, даъво талабининг иш юритишдан тугатилган қисми бўйича давлат божининг мутаносиб қисмини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 32.129.940 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Шартноманинг 3.16-бандида Истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида тўловларни тўламаса, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, унга нисбатан пеня ҳисобланиши асосли. Бироқ, бу ҳолатда ҳам даъвогар томонидан судга даъво ариза киритишда муқаддам жавобгарга нисбатан ҳисобланган пенянинг 23.619.750 сўмлик қисми юзасидан Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилганлиги ҳамда мазкур талаб 4-2101-2301/5496-сонли иш доирасида судда муҳокама қилиниб, 2023 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан пенянинг 2.400.000 сўмлик қисмини ундириш белгиланганлиги ва талабнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилганлиги инобатга олинмаган. Натижада пеняни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилган бўлиб, ушбу ҳолатда жавобгарнинг пенядан қарздорлиги ҳақиқатда 8.510.190 сўмни ташкил этади. Баён қилинган ҳолатларни инобатга олиб, суд даъво талабининг пеняни ундириш ҳақидаги қисмини ҳам қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 8.510.190 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 23.619.750 сўмлик пеняни ундириш ҳақидаги қисми бўйича ИПК 110-моддасининг 2-бандига асосан иш юритишни тугатишни, даъво талабининг иш юритишдан тугатилган қисми бўйича давлат божининг мутаносиб қисмини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олиниши, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслиги белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён қилинганларга асосан, суд жавобгар “Дониёр ота” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 70.359.145 сўм асосий қарздорлик, 8.510.190 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг жавобгардан 38.015.940 сўм асосий қарздорлик ва 23.619.750 сўм пеня ундириш ҳақидаги қисми бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тақсимлаб, республика бюджетига даъвогардан 1.232.714 сўм, жавобгардан 1.577.387 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180 ва 186-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Дониёр ота” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 70.359.145 сўм асосий қарздорлик, 8.510.190 сўм пеня ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Дониёр ота” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1.577.387 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг жавобгардан 38.015.940 сўм асосий қарз ва 23.619.750 сўм пеня ундириш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.232.714 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилишлари (протест келтиришлари) мумкин. Судья Х.Х. Саъдуллаев