← Назад
Решение #2902503 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 099 символов
4-1001-2411/1288-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 02 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов
раислигида, судья ёрдамчиси ***нг котиблигида, аризачи “Agrotex Paxta
MTP” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор "UMUM VA
TEHNOLOGIK SAVDO" масъулияти чекланган жамиятини тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “Agrotex Paxta MTP” масъулияти чекланган жамияти Тошкент
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “UMUM VA
TEHNOLOGIK SAVDO" жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот
деб топишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган тарафлардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни тарафлар иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Танаффусдан олдин суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили
аризани қувватлаб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддасига асосан Судга мурожаат этиш ҳуқуқи
Қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор
эга.Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга
доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши
мумкин.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор “UMUM VA TEHNOLOGIK
SAVDO" масъулияти чекланган жамиятини 28.09.2010 йилда тадбиркорлик
субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга 301707526 СТИР рақами
берилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрда қабул
қилинган 4-1001-2228/508880-сонли ҳал қилув қарорига асосан берилган
2022 йил 13 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздордан аризачи
фойдасига 194 000 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ундириш
белгиланган.
Қарздордан суд ҳужжатларига асосан ундирилиши лозим бўлган
қарздорлик юзасидан ижро варақаларига асосан қўзғатилган ижро иши
бўйича Мажбурий ижро бюроси Яшнобод тумани бўлими давлат
ижрочисининг 2023 йил 10 августдаги қарорига асосан “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан қарздорнинг мол-мулки
аниқланмаганлиги сабабли ижро иши юритиш тамомланган ва ижро
ҳужжатлари ижросиз қайтарилган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган
таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатлари эса қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Мазкур ҳолатда, суд аризачи томонидан номзоди тақдим қилинган
иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Қодиров Ғайрат
Хайдаровични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим
топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5,51,142-моддаларига
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг118,128,170,176–179,186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор "UMUM VA TEHNOLOGIK SAVDO" масъулияти чекланган
жамияти соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин
ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
"UMUM VA TEHNOLOGIK SAVDO" масъулияти чекланган
жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб иккинчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга Қодиров Ғайрат Хайдарович номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- "UMUM VA TEHNOLOGIK SAVDO" масъулияти чекланган
жамиятини банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги
тўғрисида
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54-моддаларида кўрсатилган
қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир
ишларни олиб бориш;
- оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш
юклатилсин.
"UMUM VA TEHNOLOGIK SAVDO" масъулияти чекланган
жамиятини бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи
бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш
куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари,
муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда),
моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини
таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор
юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка
мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
"UMUM VA TEHNOLOGIK SAVDO"масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи “Agrotex Paxta MTP” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
"UMUM VA TEHNOLOGIK SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 1 020 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Яккасрой тумани бўлими ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг
зиммасига юклатилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Cудья
Д.Ш. Хасанов