← Назад
Решение #2902505 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 49 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 62 | — | law | |
| онуни | 37 | — | law | |
| нинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 638 символов
4-1601-2302/5430-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья О.Садиков
Апелляция инстанцияда
маърузачи судья А.Иномов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ АР О Р И
Наманган шаҳри
2024 йил 1 февраль
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Р.Мамажонованинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ш.Тўхтабоев ва А.Иномовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
М.Мамадалиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - Вввнинг жавобгар
– “Ффф” масъулияти чекланган жамиятидан 36 300 000 сўм етказилган
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Учқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “Ффф”
масъулияти чекланган томонидан берилган апелляция шикоятини даъвогар
вакиллари Ў.Саттаров, М.Саидов (2024 йил 1 февралдаги 383-/01-14-сонли
ишончномага асосан), жавобгар вакиллари Н.Азизов (2024 йил 1 февралдаги
2-сонли ишончномага асосан), адвокат М.Медведева (2024 йил 3 январдаги
1-сонли ишончномага ва 2024 йил 3 январдаги 1-сонли ордерга
асосан)ларнинг иштирокида судлов ҳайъатининг биносида очиқ
судмажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ввв (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Ффф” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан бир туп “чинор”
дарахтини ноқонуний равишда кесиб юбориш оқибатида етказилган
36 300 000 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига ўсимлик дунёсига етказилган 36 300 000 сўм зарар ва
олдиндан тўланган 33 000 сўм суд-почта харажатлари, бюджетга 726 000 сўм
давлат божи, олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм ишни
видеоконференция алоқа режимида кўриш билан боғлиқ ҳаражатларини
ундириш белгиланган.
Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Учқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
аниқланмаганлиги, ҳал қилув қароридаги хулосалар иш ҳолатига мос
эмаслиги, иш бир томонлама кўрилганлиги, жавобгарнинг эътирозлари
инобатга олинмаганлиги, ҳал қилув қарорида жавобгар айбини тасдиқловчи
ҳолатлар мавжуд эмаслиги ва моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги ҳақида
важларни келтирган.
Суд мажлисида жавобгар вакили ва таъсисчиси шикоятда келтирган
важларни такрорлаб, дарахтни кесмаганликларини, 7 километр масофадаги
автомобиль йўлини қайта таъмирлаш бўйича шартнома тузганликларини,
ушбу йўл бўйида дарахтлар мавжуд бўлганлигини, уларни кесмасдан
қурилиш ишларини олиб борилаётганлигини, ҳақиқатдан ҳам кесиб
юборилган чинор автомобиль йўлини қуришга таъсир ўтказиши
мумкинлигини,
шундай
бўлсада
дарахт
жавобгар
томонидан
кесилмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб ва ҳал
қилув қарорини бекор қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикояти асоссиз
эканлигини, қурилиш ишлари олиб борилган майдондан ташқари ҳудудларда
қуриб қолган дарахтлар ҳам мавжудлигини, улар кесилмаганлигини, кесиб
ташланган чинор автомобиль йўли устида бўлганлиги, шу сабабли кесиб
ташланганлигини, вилоят прокуратурасига берган ҳужжатлари зарарни суд
тартибида ундириш чораларини кўриш бўйича жавоб берилганлигини,
Президент фармони бўйича жавобгар ўзига бириктирилган дарахтларни
сақлаш ва парваришлашга масъул эканликларини, кесилган чинор дарахти
жавобгар ҳудудига олиб кириб қўйилганлигини, у ердан дарахт олиб
кетилмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 4Р-117
автомобил йўлининг 6,4 км масофасида қайта реконструкция қилиш ишлари
олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу автомобиль йўлининг қирғоқ
қисмларида мавжуд жами 2800 тупдан ортиқ дарахтлар ва буталарни
хатловдан ўтказилган.
2022 йил 14 сентябрда жавобгарга хатлов натижасида рўйхатга олинган
дарахтларга шикаст етказмаслик бўйича талабнома берилган.
Жавобгар томонидан ўзига қарашли бўлган, Янги Наманган тумани,
“Оромгох” МФЙ ҳудуд атрофидан ўтган 6,4 километрлик автомобиль йўлини
таъмирлаш ишларини амалга оширган.
Ушбу ишларни амалга ошириш жараёнида янги чорраха барпо этилган.
Ишни кўриш жараёнида жавобгар вакилининг тушунтиришича, янги
чоррахани барпо этилиши жараёнида йўлнинг автомобиль қатнови қисмида
бир нечта дарахтлар шу жумладан, чинор дарахти ҳам мавжуд бўлган.
Жавобгар томонидан дарахтларни сақлаб қолинган ҳолда автомобил йўлини
кенгайтириш бўйича қурилиш ишлари амалга оширилган.
Қурилиш жараёнида чинор дарахти автомобиль йўлини барпо этишда
тўсқинлик қилган.
Даъвогарга чинор дарахтини кесиб ташланганлиги ҳақида етиб келган
хабарга асосан ходимлари воқеа жойига чиққан.
Ҳақиқатдан ҳам чинор дарахти кесилган ҳолатда жавобгарнинг
ҳудудига олиб кириб қўйилган бўлган.
Аниқланган ҳолат бўйича 2023 йил 6 июлда Янги Наманган туман
экология бўлими бошлиғи ва мутахассислари иштирокида далолатнома
тузилиб, кесиб юборилган дарахт фото лавхаларга муҳрланган.
Янги Наманган тумани экология бўлими Биохилмахиллик ва
мухофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими бош мутахассиси
томонидан зарар миқдори 18 150 000 сўм эканлиги аниқланган. Кесилган
чинор дарахти давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт бўлганлиги
сабабли, уларни кесилишига мораторий даврида етказилган зарар икки
баравар оширилган ҳолда ундирилиши белгиланганлиги сабабли, етказилган
зарар миқдори 36 300 000 сўм деб ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 49-моддасига кўра ҳар ким
қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга
бўлиш ҳуқуқига эга. Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини
таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик
мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга
ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг
лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан
ўтказилади. Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атрофмуҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни
сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат Оролбўйи
минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш,
минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан
чоралар кўради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 62-моддасига кўра
фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга
мажбурдирлар.
“Ўсимликлар дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларига асосан, давлат ўрмон фонди ерларидаги
дарахтлар ва буталарни кесиш ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш
қоидаларига мувофиқ, ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари ҳисобга
олинган ҳолда берилган ўрмон билетлари бўйича амалга оширилади. Давлат
ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат
санитария
мақсадларида
кесиш
ҳамда
биноларни,
иншоотларни ва коммуникацияларни
қуриш
ҳамда
реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида, маҳаллий давлат
ҳокимияти
органларининг
экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра йўл
қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги
ПФ-46-сонли
“Республикада
кўкаламзорлаштириш
ишларини
жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (бундан буён матнда ПФ-46-сон
Фармон деб юритилади)нинг 2-бандига асосан, давлат ўрмон фондига
кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига
мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.
Шунингдек, фармоннинг ушбу бандида дарахтлар ва буталарни
ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган
зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда
қўлланилиши, дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик,
кундаков қилганлик, шикаст етказганлик, бошқа жойга кўчириб ўтказганлик
ҳамда парвариш қилмаслик оқибатида уларнинг қуриб қолиши учун
жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган.
Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилганларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топган.
Гарчи, жавобгар апелляция шикоятида ва ишни апеллция
инстанциясида кўриш жараёнида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорига қўшилмаслик сабаблари ҳақида ўзининг важларини билдирган
бўлсада, судлов ҳайъати ушбу келтирилган важлар билан келишмасликни
лозим топди.
Чунки, жавобгар томонидан қурилиш ишларини олиб борилаётган
ҳудудда ўсаётган чинор дарахти кесилган бўлган. Даъвогар жавобгарни
қурилиш ишларини олиб боришда дарахтларга шикаст етказилмаслиги
кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
Шунингдек, ПФ-46-сон Фармоннинг 14-банди иккинчи хатбоши
юридик шахслар — аҳоли пунктидаги бинолар ва иншоотларнинг
мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарага
олувчилар ўзига бириктирилган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш
учун масъул ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 279-моддасининг биринчи қисмида
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисм 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан
тўланган 363 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм суд почта харажатини
жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати чинор дарахтини кесган шахсни
суриштирув, тергов ўтказиш орқали аниқлаб, унинг хатти-ҳаракатларига
ҳуқий баҳо бериш, кесилган чинор дарахтини олиб кетилмаганлиги сабабли
даъвогарнинг масъул шахсларига чора кўриш масаласини ҳал этиш
мақсадида вилоят прокуратурасига хусусий ажрим чиқаришни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 49, 62-моддаларини, ИПКнинг 118, 276, 278, 279, 280моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
қарор қилади:
“Ффф” масъулияти чекланган жамияти жамиятининг апелляция
шикояти қаноатлантиришсиз, Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Ффф” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
363 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм суд почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Иш бўйича вилоят прокуратурасига хусусий ажрим чиқарилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган
вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
имзо
Р.Мамажонова
ҳайъат аъзолари
имзо
Ш.Тўхтабоев
зо
А.Иномов