Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2401/1 Дата решения 01.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 38a855b2-f71b-4775-9f07-26ebd2ea0a66 Claim ID PDF Hash 015d337a3f769cc4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисми ФКнинг 279 1 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 860 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2024 йил 1 февраль иш 4-1501-2401/1-сонли Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар ХХХларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «"А"» манфаатида жавобгар ЯТТ «"Б"»дан 301 404 000сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар «"Б1"» фермер хўжалигига тегишли бўлган гаровга олинган бино-иншоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ «"А"» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ «"Б"»(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 301 404 000 сўм кредит қарздорлигини ундириб беришни ҳамда ундирувни «"Б1"» фермер хўжалиги (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) га тегишли бўлган гаровга олинган Қувасой шаҳар, Юқори Муян МФЙ, Боғбон кўчаси 21а-уйда жойлашган нотурар жойга қаратишни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги, кредит қарздорлигига ҳисобланган қарздорлик ортиб бораётганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб берилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, агар қўшимча яна муддат берилса, ушбу кредит қарздорлигини бартараф қилиш чораларини кўрилишини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, қўшимча жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ «"А"» (“Банк”) билан ЯТТ «"Б"» (“Қарз олувчи”) ўртасида 2023 йил 15 февраль кунги 128-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига кўра, “Банк”, “Қарз олувчи”га йиллик 27 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 280 000 000 сўм кредит маблағини ажратиши, “Қарз олувчи” эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олганлар. Шундай бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Ушбу Пленум қарорининг 5. –бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ЯТТ «"Б"» ҳисобидан 301 404 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, АТБ «"А"» (“Ипотекага олувчи”), ЯТТ «"Б"» (“Қарз олувчи”) ҳамда «"Б1"» фермер хўжалиги (“Ипотекага қўювчи”) ўртасида 2023 йил 16 февраль кунги ипотека шартномаси тузилган. Ушбу ипотека шартномасининг 2-бандига кўра, “Ипотекага олувчи”га кредит таъминоти сифатида «"Б1"» фермер хўжалигига тегишли бўлган Қувасой шаҳар, Юқори Мўян МФЙ, Боғбон кўчаси 21а-уйда жойлашган нотурар жойни 1000 кв.м ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг ундирувни кредит таъминотига гаровга қўйилган қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Қувасой шаҳар, Юқори Мўян МФЙ, Боғбон кўчаси 21а-уйда жойлашган нотурар жойга қаратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 301 404 000 сўм кредит қарздорлигини ва 34 000 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни кредит таъминотига гаровга қўйилган қўшимча жавобгарга тегишли бўлган бино ва иншоотларига қаратишни лозим топади. Бундан ташқари суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 6 028 080 сўм миқдоридаги давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «"А"» фойдасига жавобгар ЯТТ «"Б"» ҳисобидан 301 404 000 сўм кредит қарздорлиги ва 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаров предмети ҳисобланган «"Б1"» фермер хўжалигига тегишли бўлган Қувасой шаҳар, Юқори Мўян МФЙ, Боғбон кўчаси 21а-уйда жойлашган нотурар жойга қаратилсин. Жавобгар ЯТТ «"Б"»дан Республика бюджетига 6 028 080 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Судья Т.Т. Маматожиев