← Назад
Решение #2902515 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 74 | — | code_article |
Текст решения
9 832 символов
4-1803-2401/2-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОР И
Касби тумани
2024 йил 30 январь
Касби
туманлараро
иқтисодийсудининг
судьяси
Ғ.Р.Игамов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
М.Муҳаммадиевнинг
котиблигида,
даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” акционерлик жамиятининг жавобгар
“Фаровон дунё ризқи” масъулияти чекланган ҳисобидан 56
211 282 сўм асосий қарз ва
3 495 122 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар
вакили Ш.Хидиров (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Д.Худойбердиев (ишончнома асосида) ва мутахассислар
М.Зикиров ва М.Ўриновлар шахсий маълумотнома асосида)
иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ
суд
мажлисида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади)нинг Касби туманлараро иқтисодийсудга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Фаровон
дунё ризқи” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 56 211 282 сўм асосий қарз ва 3 495
122 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво
талаблари
асоссиз
эканлигини
билдириб, жавобгар
фаолияти
2023
йил
6
ноябрь
куни
текшириш
ўтказилганлигини
билдириб,
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергия” инспекцияси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ходими М.Зикиров
кўргазма бериб, 2023 йил 29 ноябрь куни “Ўзэнергия”
инспекцияси, Касби тумани “Ҳудудгаз таъминоти” ходимлари
жавобгарнинг табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя
қилиш аҳоли ўрганилганда бир қатор қонунбузилишлар,
жумладан жавобгарнинг газ ҳисоблагич ускунаси стандарт
талабларига жавоб бермаслиги ва ҳисоблагични муҳри
бузилганлигини ҳолати аниқланганлигини, текшириш қонун
талаблари
асосида
тўғри
ўтказилганлигини,
аввалги
текшириш далолатномаси текшириш жараёнида тақдим
этилмасдан, текширишдан кейин тақдим этилаётганлиги учун
уни инобатга олмасликни, текшириш жараёни тўлиқ видеога
олинганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган Касби тумани “Ҳудудгаз
таъминоти” ходими М.Ўринов судга кўргазма бериб, 2023 йил
29 ноябрь куни “Ўзэнергия” Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ходимлари иштирокида жавобгарнинг табиий
газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш аҳволи
ўрганилганлигини,
аниқланган
ҳолатлар
юзасидан
далолатнома
тузилганлигини,
олдинги
текшириш
далолатномаси ёнида мавжуд бўлмаганлиги туфайли тақдим
эта
олмаганлигини,
далолатномада
акс
эттирилган
ҳисоблагичнинг муҳри бузилиши ҳолати бўйича тушунтириш
бериб, жавобгар газ оқими паст эканлиги бўйича мурожаат
қилганлигини, газ корхонаси ходими жойига бориб газ
ҳисоблагич ускунасини текшириб, носозликни бартараф
этганлигини
лекин
унинг
бепарволиги
оқибатида
ҳисоблагичга муҳр қўйилмасдан қолганлигини, тузилган
далолатномани
тасдиқлаб,
имзо
чекиб
берганлигини
билдирди.
Суд тарафлар вакиллари ва текширишда иштирок этган
мутахассисларнинг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
“Фаровон
дунё
ризқи”
МЧЖ
ва
“Ҳудудгаз
таъминоти”ўртасида 05.02.2021 йилда 1831130087-сонли
табиий газни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Жавобгарнинг табиий газдан фойдаланиш қоидаларига
риоя қилиш аҳволи “Ўзэнергия” инспекцияси Қашқадарё
вилоят худудий бошқармаси ва Касби тумани “Ҳудудгаз
таъминоти” ходимлари иштирокида 2023 йил 29 ноябрда
текшириш ўтказилиб, текширишда жавобгар томонидан бир
қатор қонунбузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Текшириш жараёнида жавобгарга тегишли бўлган умумий
овқатланиш шахобчасида 1 кгп газ плитаси, 2 дона 2 кгп газ
плитаси, 2 дона нон тандир, 1 дона 4 кгп газ плитаси ва 1
дона
шоурма
печи
учун
“Остен”
G6
русумли
TPGR036123006467 завод рақамли газ ҳисоблагич ўрнатиб,
фойдаланиб
турганлиги,
газ
ҳисоблагич
ўрнатилган
жиҳозларга мос келмаслиги, яъни давлат стандартларига
тўғри келмаслиги, мазкур газ жиҳозлардан 2 дона 2 кгп газ
плитаси, 1 дона шоурма печи ва 2 та 1кгп қайд тегишли
ҳужжатларда
акс этилмаганлиги,
газ
ҳисоблагичга
ўрнатилган HGT-00021815-сонли муҳр бузилган ҳолатдалиги
аниқланиб, текширувчилар ва истеъмолчи вакили И.Акрамов
иштирокида 000072-сонли далолатнома расмийлаштирилиб,
табиий
газ
ҳажми
Табиий газдан
фойдаланиш
қоидаларининг 123-125- бандлари асосида қуйидагича ҳисоб
китоб қилинган:
Яъни 1.5м3 (2 дона 2 кгп газ плитаси 1 соатлик газ
сарфи)*24 соат (сутканинг тўлиқ қисми)*96 кун (фойдаланиш
даври)*1500 сўм (1м3 газ учун тариф суммаси)=5 184 000 сўм,
1.12м3 (1 дона 4 кгп газ плитаси 1 соатлик газ сарфи)*24 соат
(сутканинг тўлиқ қисми)*96 кун (фойдаланиш даври)*1500
сўм (1м3 газ учун тариф суммаси)=3 870 720 сўм, 0.56м3 (1
дона 1 кгп газ плитаси 1 соатлик газ сарфи)*24 соат
(сутканинг тўлиқ қисми)*96 кун (фойдаланиш даври)*1500
сўм (1м3 газ учун тариф суммаси)=1 935 360 сўм, 2.32м3 (1
дона шоурма печи 1 соатлик газ сарфи)*24 соат (сутканинг
тўлиқ қисми)*96 кун (фойдаланиш даври)*1500 сўм (1м3 газ
учун тариф суммаси)=8 017 920 сўм, 8м3 (2 дона нон тандир 1
соатлик газ сарфи)*24 соат (сутканинг тўлиқ қисми)*96 кун
(фойдаланиш даври)*1500 сўм (1м3 газ учун тариф
суммаси)=27 648 000 сўм, 3м3 (1 дона жўмрак 1 соатлик газ
сарфи)*24 соат (сутканинг тўлиқ қисми)*96 кун (фойдаланиш
даври)*1500 сўм (1м3 газ учун тариф суммаси)=10 368 000
сўм.
Суд
муҳокамасида
аниқланган
ҳолатларга
кўра
жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли “Электр
энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини
такомиллаштиришга
доир
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Табиий газдан
фойдаланиш қоидаларининг 123, 125-бандлари қайд этилган
қонунбузиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Қайд этилган қоидаларнинг 123-125 бандларида табиий
газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда,
тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир
суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши
ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ
ҳажмларининг қиймати ҳисоб-китоблари охирги хатловдан
ўтказиш
далолатномаси
тузилган
кундан,
хатлов
далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса — Бюро ёки газ
таъминоти ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб
кўрилган кунда амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар фаолиятини текширишда олдинги текшириш
далолатномаси тақдим этилмаган, бундан ташқари жавобгар
судга тақдим этган 2023 йил 6 ноябрда текшириш
далолатномасини тузган Касби тумани “Ҳудудгаз таъминоти”
ходими М.Ўринов 2023 йил 29 ноябрда ўтказилган
текширишда иштирок этиб, аниқланган камчиликларга
эътироз билдирмаган, далолатномани тасдиқлаб, имзо чекиб
берган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амалга
қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга
асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳеч қандай
далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга
эмаслиги белгилаб қўйилган.
Юқорида қайд этилганларга кўра
суд жавобгар
томонидан табиий газдан
фойдаланишда
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги
22-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
тартибини
такомиллаштиришга
доир
қўшимча
чоратадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Табиий
газдан фойдаланиш қоидаларининг 123, 125-бандларида қайд
этилган қонун бузилиши ҳолатларини содир этган деб
ҳисоблайди ва шундан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг
асосий қарз (зарар) ундириш талабини асосли деб ,уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шартноманинг 8.6-бандида истеъмол қилинган табиий газ
қиймати ўз вақтида тўламаса, истеъмолчи муддати ўтган ҳар
бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50
фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўланиши белгилаб
қўйилган.
Даъвогар
истеъмолчи
жорий
йил
ноябрь
ойида
фойдаланган табиий газ қийматини декабрь ойининг 10
санасигача тўлиқ тўламаганлиги (10.12.2023 йилда 1 600 000
сўм тўлаган) сабабли 11.12.2023 йилдан бошлаб токи
26.12.2023 йилгача 56 211 282 - 1 600 000 = 54 611 282
сўм*0.4%-16 кун=3 495 122 сўм пеня ҳисоблаб, суддан 3 495
122 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
26.05.2005 йил 132-сонли “Табиий газ истеъмолчилари ва газ
билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисобкитобларни такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорининг 1иловаси 8-бандида Шартномада кўрсатилган муддатларда
етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаган
тақдирда истеъмолчи етказиб берувчига газ етказиб бериш
юзасидан шартномага мувофиқ, ўз вақтида тўламаган
муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, лекин
муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда тўланиши белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳолда суд давогарнинг пеня ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Суд
юқорида
қайд
этилганларга
асосан
даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 56 211 282 сўм қарз (зарар), 3 495 122
сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати ва республика
бюджетига 1 194 128, 08 сўм давлат божи ундиришни лозим
деб топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 237, 263, 333, 474, 468-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118,
176-180,
186,
192-моддаларини
қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Фаровон дунё ризқи” масъулияти чекланган
жамияти
ҳисобидан
даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот”акционерлик жамияти фойдасига 56 211
282 сўм қарз (зарар), 3 495 122 сўм пеня ҳамда 34 000 сўм
почта харажати, республика бюджетига 1 194 128,08 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин.
Судья
Ғ.Р. Игамов