← Назад
Решение #2902518 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
6 966 символов
4-1805-2401/22-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касбитумани
2024йил29 январь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
М.Муҳаммадиевнинг
котиблигида, Миришкор тумани адлия бўлимининг даъвогар
“***********” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар Касби туман Ободонлаштириш бошқармасидан 242
000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни адлия бўлими вакили С.Қорабоев (адлия бўлими
раҳбари), даъвогар вакили О.Боева (МЧЖ раҳбари), (жавобгар
вакили
иштирокисиз)
иштирокида,
Касби
туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор тумани адлия бўлими (бундан кейин матнда
адлия
бўлими
деб
юритилади)
даъвогар
“***********”
масъулияти чекланган жамиятининг (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар Миришкор
тумани Ободонлаштириш бошқармаси (бундан кейин матнда
жавобгар деб юритилади )дан 242 000 000 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган адлия бўлими ва даъвогар
вакиллари
даъво
талабини
тўлиқ
қўллаб,
уни
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок
этмади. Суд жавобгар вакили суд мажлисидан хабардорлиги
тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларида мавжудлигини
инобатга
олиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК)нинг 128, 170моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни
атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Касби туман Ободонлаштириш
бошқармаси томонидан 04.12.2023 йилда Касби тумандаги
“Денов” МФЙда жойлашган Ўзбекистон кўчасини жорий
таъмирлаш бўйича ички танлов ўтказилиб, “***********”
масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, даъвогар
билан 9-сонли пудрат шартномаси тузилган. Касби тумандаги
“Денов” МФЙда жойлашган Ўзбекистон кўчасини жорий
таъмирлаш бўйича комиссия аъзолари томонидан имзоланган
нуқсон далолатномаси асосида “Обод йўл қурилиш таъмир”
МЧЖ томонидан 242 000 000 сўмга лойиҳа ҳужжатларини
тайёрлаган. Ушбу лойиҳа “Grant Story Ekspert» МЧЖ томонидан
экспертизадан ўтказилган.
Пудратчи
томонидан
шартнома
шартлари
тўлиқ
бажарилиб,
бажарилган
ишлар
тўғрисидаги
ҳисоб-фактурага асосан 242 000 000 сўм ишларни жавобгарга
топширган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 20.12.2023 йилда
тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарни
даъвогар олдида 242 000 000 сўмлик қарздорлиги мавжудлиги
тасдиқланган. Лекин, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида
амалга оширилмаган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда - ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг
666-моддасига
асосан
қурилиш
пудрати
шартномаси
бўйича
пудратчи
шартномада
белгиланган
муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни
қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан
бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир
томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки
шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан
қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни
ҳал
этишда
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари тўғрисида»ги Олий хўжалик суди Пленумининг
306-сонли қарорининг 2.3-бандида, судларнинг эътибори,
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд
бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб
ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати
тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар
қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос
бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати
шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда
тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш,
зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш
рад этилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Бюджет
кодекси
122моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, Бюджет ташкилотлари
ва
бюджет
маблағлари
олувчиларнинг
бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин
кучга киради.
Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан
ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан
келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан
ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим.
Бундай ҳолатларда даъвогарнинг асосий қарз суммасини
ундириш тўғрисидаги талаби асосли деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги
Қонунига кўра,
бандида мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан
даъво
баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган.
Ушбу Қонуннинг изоҳ қисмида “кичик тадбиркорлик
субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а»
— «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди” деб
кўрсатилган.
Баён этилганларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 242 000 000 сўм асосий қарздорлигни ва олдиндан
тўланган 34 000 сўм почта харажатлари ҳамда республика
бюджетига 4 840 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Касби тумани Ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан даъвогар “***********” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 242 000 000 сўм асосий қарз ҳамда
олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Касби тумани Ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан республика бюджетига 4 840 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик
муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали
Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилишга ҳақли.
Судья
Ғ.Р. Игамов