Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2403/81 Дата решения 29.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B ODIR LOG Ответчик / Подсудимый Нилуфар Бибисора Шаббона
Source ID 023a2a8c-4a98-4362-9629-23128e31c2f3 Claim ID PDF Hash ec663cf78bcdbbf1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 794 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2024 йил 29 январь 4-1501-2403/81-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Ходжалиев (ишончномага асосан), жавобгар фермер хўжалиги вакили иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармасининг палата аъзоси “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Нилуфар Бибисора Шаббона» фермер хўжалигидан 185 547 619 сўм асосий қарз, 65 729 552 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси палата аъзоси “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар «Нилуфар Бибисора Шаббона» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 185 547 619 сўм асосий қарз, 65 729 552 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади. Аввалги суд мажлисида иштирок этган фермер хўжалиги вакили А.Умаров даъвогарнинг даъво аризасига эътирози йўқлиги, асосий қарзни тан олишлиги, низони келишув йўли билан ҳал қилиш учун суддан муддат беришни сўраган. Жавобгар вакили илтимосномаси қаноатлантирилиб, суд мажлиси қолдирилган ва бу ҳақда жавобгар вакилидан тилхат олинган. Бугунги кун суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида жавобгар вакили тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд ИПК 128, 170-моддаларига кўра, суд мажлисини жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот етказиб бериш ва контрактация шартномаларини тури бўлиб, унга асосан шартнома тарафлари ўзаро мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, шартномага асосан буюртмачикластер фермер хўжалиги томонидан мавсумда етиштирилган пахтани шартнома тузилган вақтдаги нархда сотиб олиш, фермер хўжалиги товарни буюртмачига шартномада келишилган миқдорда етказиб бериш мажбуриятини олади. Даъвогар “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти билан жавобгар «Нилуфар Бибисора Шаббона» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 1 октябрь ва 2022 йил 30 декабрь кунги 127-сонли шартномалар тузилган. Шартномалар шартларига кўра фермер хўжалиги томонидан 2022 ва 2023 йил ҳосилидан жами 181 700 кг пахта хом-ашёси етказиб берилиши назарда тутилган. Шартномага кўра “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 ва 2023 йиллар пахта ҳосилини етиштиришни молиялаштириш мақсадида хўжаликка жами 608 247 884.37 сўмлик пул маблағлари ҳамда товар ва хизматлар етказиб берилган. Жавобгар томонидан эса ушбу қарздорлик суд кунигача қисман бартараф этилган ва бугунги кунга фермер хўжалигининг қарздорлиги 185 547 619 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат ишдаги солиштирма далолатнома ҳамда тарафлар вакилларининг берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Жавобгарга 2023 йил пахта ҳосилини етказиб бериш бўйича етказиб берилган маҳсулотлар ва пул маблағларининг 185 547 619 сўм қисми жавобгар шартнома мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли қопламанганлиги боис, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли ҳисобланади. Шартномаларнинг 5.2-бандида белгиланган миқдорда ва ассортиментда, белгиланган муддатларда махсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Хўжалик” “Харидор”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 20 ва 30 фоиз миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Даъвогар шартнома шартидан келиб чиқиб бажарилмаган мажбуриятнинг 20 фоизи миқдорда 65 729 552 сўм жарима ундиришни сўраган. ФК 366-моддасининг иккинчи қисмида нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарорбилан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши лозим бўлган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар Қува тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан пахта маҳсулотлари шартномада кўрсатилган миқдорда етказиб берилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг жарима ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, жарима ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган жарима суммасини 30 000 000 сўмгача камайтиришни, жариманинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи жавобгардан ундирилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар фойдасига жавобгардан 185 547 619 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм жарима ва 34 000 почта харажати, Республика бюджетига 5 025 543.42 сўм давлат божи ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилиниши лозим бўлади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Нилуфар Бибисора Шаббона» фермер хўжалигидан 185 547 619 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм жарима ва 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Нилуфар Бибисора Шаббона» фермер хўжалигидан 5 025 543.42 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест) келтиришга ҳақли. Судья Х.К. Жамолиддинов