← Назад
Решение #2902521 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 437 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 396 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2024 йил 29 январь
4-1501-2403/19-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Ж.Ходжалиев (ишончномага асосан), жавобгар фермер хўжалиги раҳбари
А.Рустамов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти
бошқармасининг палата аъзоси “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар «Водий Шахристони» фермер хўжалигидан 749 435 221
сўм асосий қарз, 86 519 447 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси палата
аъзоси “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар «Водий Шахристони» фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 749 435 221 сўм
асосий қарз, 86 519 447 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни, ишни палата
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб қувватлаб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар фермер хўжалиги раҳбари суд мажлисида тушунтириш бериб,
даъвонинг асосий қарз суммасига эътирози йўқлиги, фермер хўжалик иқтисодий
аҳволини инобатга олиб, жарима қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб,
иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот етказиб
бериш ва контрактация шартномаларини тури бўлиб, унга асосан шартнома тарафлари
ўзаро мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, шартномага асосан буюртмачикластер фермер хўжалиги томонидан мавсумда етиштирилган пахтани шартнома
тузилган
вақтдаги
нархда
сотиб
олиш,
фермер
хўжалиги
товарни
буюртмачига шартномада келишилган миқдорда етказиб бериш мажбуриятини олади.
Даъвогар “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти
билан жавобгар «Водий Шахристони» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 1 октябрь
куни 1-сонли, 2022 йил 30 декабрь кунги 171-сонли шартномалар тузилган.
Шартномалар шартларига кўра фермер хўжалиги томонидан 2022-2023 йиллар
ҳосилидан жами 70 100 кг пахта хом-ашёси етказиб берилиши назарда тутилган.
Шартномага кўра “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамияти томонидан пахта ҳосилини етиштиришни молиялаштириш мақсадида
хўжаликка 823 148 093 сўмлик пул маблағлари ҳамда товар ва хизматлар етказиб
берилган. Жавобгар томонидан эса ушбу қарздорлик суд кунигача қисман бартараф
этилган ва бугунги кунга фермер хўжалигининг қарздорлиги 749 435 221 сўмни ташкил
қилади. Ушбу ҳолат ишдаги солиштирма далолатнома ҳамда тарафлар вакилларининг
берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки
сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб
бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари
учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар
қўлланади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва
шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга
оширилади.
Жавобгарга 2022-2023 йиллар пахта ҳосилини етказиб бериш бўйича етказиб
берилган маҳсулотлар ва пул маблағларининг 749 435 221 сўм қисми жавобгар
шартнома мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли қопламанганлиги боис,
даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Шартноманинг 5.2-бандида белгиланган миқдорда ва ассортиментда,
белгиланган муддатларда махсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун
“Хўжалик” “Харидор”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 20 фоиз миқдорида
жарима тўлаши белгиланган. Даъвогар шартнома шартидан келиб чиқиб бажарилмаган
мажбуриятнинг 20 фоизи миқдорда 86 519 447 сўм жарима ундиришни сўраган.
ФК 366-моддасининг иккинчи қисмида нотариал тасдиқланиши ёки давлат
рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан
ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур
бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган
ҳисобланади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги
383-сонли қарорбилан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар
билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни
рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб
бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, фермер ва деҳқон
хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов ва
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш,
моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)
юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида
рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши лозим бўлган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома Қува тумани Қишлоқ хўжалиги
бўлимида тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан пахта маҳсулотлари шартномада
кўрсатилган миқдорда етказиб берилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг жарима
ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда
Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, жарима
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб,
талаб қилинган жарима суммасини 30 000 000 сўмгача камайтиришни, жариманинг
қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи жавобгардан ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар фойдасига жавобгардан 749 435 221 сўм
асосий қарз, 30 000 000 сўм жарима ва 34 000 почта харажати, Республика бюджетига
16 719 093.36 сўм давлат божи ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш
рад қилиниши лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118,
178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “B ODIR LOG’ON TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига жавобгар «Водий Шахристони» фермер хўжалигидан 749 435 221
сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм жарима ва 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Водий Шахристони» фермер хўжалигидан 16 719 093.36 сўм давлат
божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган
тақдирда протест) келтиришга ҳақли.
Судья
Х.К. Жамолиддинов