Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2401/21 Дата решения 29.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение AVVONA DAVR KO Ответчик / Подсудимый
Source ID 98494cf8-8e98-41d7-8ce7-3310a7c696c5 Claim ID PDF Hash 509dd0376665caf4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения 6 965 символов
4-1805-2401/21-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касбитумани 2024йил29 январь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Миришкор тумани адлия бўлими даъвогар “AVVONA DAVR KO’MAKCHISI” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатларини кўзлаб, жавобгар Миришкор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 450 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни адлия бўлими вакили С.Қорабоев (адлия бўлими раҳбари), даъвогар вакили О.Боева (МЧЖ раҳбари), жавобгар вакили Ҳ.Қурбонов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор тумани адлия бўлими даъвогар “AVVONA DAVR KO’MAKCHISI” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатларини кўзлаб, жавобгар Миришкор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 450 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган адлия бўлими вакили ва даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам 450 000 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида тушунтириш бериб, даъво аризасига эътироз билдирмади. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Миришкор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 03.11.2023 йилда Миришкор тумандаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида иссиқлик таъминотини жорий таъмирлаш бўйича ички танлов ўтказилиб, “AVVONA DAVR KO’MAKCHISI” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, даъвогар билан 7-сонли пудрат шартномаси тузилган. Миришкор тумандаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида иссиқлик таъминотини жорий таъмирлаш бўйича комиссия аъзолари томонидан имзоланган нуқсон далолатномаси асосида “Обод йўл қурилиш таъмир” МЧЖ томонидан 450 000 000 сўмга лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаган. Ушбу лойиҳа “Grant Story Ekspert» МЧЖ томонидан экспертизадан ўтказилган. Пудратчи томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактурага асосан 450 000 000 сўм ишларни жавобгарга топширган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 13.11.2023 йилда тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарни даъвогар олдида 450 000 000 сўмлик қарздорлиги мавжудлиги тасдиқланган. Лекин, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Олий хўжалик суди Пленумининг 306-сонли қарорининг 2.3-бандида, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим. Бундай ҳолатларда даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги талаби асосли деб ҳисоб, суд уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. Ушбу Қонуннинг изоҳ қисмида “кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди” деб кўрсатилган. Баён этилганларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 450 000 000 сўм асосий қарздорлигни олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажатлари ҳамда республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Миришкор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан даъвогар “AVVONA DAVR KO’MAKCHISI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 450 000 000 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Миришкор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья Ғ.Р. Игамов