Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2402/11 Дата решения 26.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Бекниёзов Азизбек
Source ID 613ec300-8a16-4dc4-b166-bec1d8f56495 Claim ID PDF Hash 6c58156f3061e76f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2033-моддаси ИПКнинг 2033 law
йича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддаси йича даъво аризасига ушбу Кодекс 151 code_article
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 382 символов
4-1801-2402/11-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМ ИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2024 йил 26 январ Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ачилов раислигида, даъвогар - «Қарши нефт базаси» МЧЖнинг жавобгар «Бекниёзов Азизбек» фермер хўжалигидан 2681410 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАНДИ: Даъвогар - «Қарши нефт базаси» МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «Бекниёзов Азизбек» фермер хўжалигидан 2681410 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда - ИПК) 2033-моддаси 8-қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Шунингдек, ИПКнинг 2033-моддаси 2-қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар, шунингдек даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга юборилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинади. ИПКнинг 2034-моддасига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги 13-сонли “Биринчи инстансич суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масаларари тўғрисида”ги Қарорининг 43-банди 3-қисмида судлар инобатга олишлари лозимки, даъвогарнинг бундай даъво аризаси жавобгарга (унинг вакилига) топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилиши ёки тилхат олиб топширилиши мумкин. Агар даъво ариза жавобгарга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилган бўлса, даъво аризасига жавобгар уни қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси илова қилиниши шартлиги тушунтирилган. Ушбу даъво аризаси ва иш кўзғатиш ҳақидаги суднинг ажрими буюртма хат орқали юборилган бўлиб, жавобгар томонидан қабул қилинганлиги ҳақида почта хабарномаси мавжуд. Мазкур даъво аризаси бўйича жавобгар томонидан суд иши кўриб чиқиладиган вақтигача ҳеч қандай оғзаки ёки ёзма эътирознома (фикрнома) судга тақдим этилмади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларида аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда ТУ-2-сонли “Нефт маҳсулотларини тўғридан тўғри сотиш тўғрисида” шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномада келишилган шартларга асосан сотувчи “Истеъмолчи”га спецификациядп белгиланган миқдор ва баҳода нефт маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини, “Истеъмолчи” эса ушбу шартномада кўрсатилган шартларда уни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 30 апрелдаги электрон ҳисобварақ-фактурага кўра жами 1.422.141 сўмлик, 2020 йил 30 ноябрдаги электрон ҳисобварақ-фактурага кўра жами 1.518.987 сўмлик дизел ёқилғиси етказиб берилган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси мажбуриятларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмаган. Шу сабабли суд даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2681410 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 340000 сўм давлат божи ва 34000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - «Бекниёзов Азизбек» фермер хўжалигидан даъвогар «Қарши нефт базаси» МЧЖ фойдасига 2681410 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 340000 сўм давлат божи ва 34000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтириш)га ҳақли. Судья Ж.Р. Ачилов