← Назад
Решение #2902535 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 264 символов
4-2101-2403/59-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Навоий шаҳри
2024 йил 25 январь
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Ҳ.Саъдуллаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Жамилов котиблигида Навоий вилоят прокуратурасининг даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар “Албиён-2019” МЧЖга
нисбатан 55.514.197 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Ҳушвақтов (ишончномага асосан) иштирокида
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали биносида бўлиб ўтган
очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Навоий вилоят прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатидасудга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Албиён-2019” МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 55.514.197 сўм қарздорликниундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Навоий вилоят прокуратураси суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Шу сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 128, 170моддаларига кўра, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгардан қарздорликни ундиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Шу сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 128, 170моддаларига кўра, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 31 май
санасида 54/187-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
шартномаси” тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар электр энергиясини етказиб
бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан
тасдиқланган “Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари
корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги низомнинг
10-бандида истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисобкитобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича
амалга оширишлари белгиланган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб
бериш 100 фоизи олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажариб,
тегишли миқдордаги электр энергиясини етказиб берган бўлсада, жавобгар бунинг
учун тўловларни ўз муддатида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 55.514.197 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Мазкур ҳолат даъвогарнинг кўрсатмаси ҳамда ишдаги мавжуд материаллар
билан, хусусан, шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштириш далолатномаси билан ўз
исботини топган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб,
уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши, ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли
деб тан олиниши, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга
эмаслиги белгиланган.
Шунга кўра, суд даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 180 ва 186-моддалари
талабларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаблари
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Албиён-2019” МЧЖдан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖ фойдасига 55.514.197 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 34.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Албиён-2019” МЧЖдан республика бюджетига 1.110.284 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки мазкур ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация тартибида
шикоят қилишлари (протест келтиришлари) мумкин.
Судья
Х.Х. Саъдуллаев